Самарқанд вилояти, Булунғур туманидаги мева-сабзавотларни экспорт қилувчи логистика маркази кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинди.
Логистика маркази аукционга фуқаролик ишлари бўйича суд ҳукми билан Юнусобод туман МИБ томонидан жойлаштирилган.
Ер участкасининг умумий майдони — 1,7 гектар. Бинонинг майдони — 5 327 квадрат метр. Унда газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган марказнинг бошланғич баҳоси — 24,6 млрд сўм. Аризалар 15 сентябрь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ аукционга қўйилган энг арзон ва энг қиммат автомобиллар рўйхати аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)