Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида тери завод фаолиятидан норози бўлган фуқаро устига бензин сепиб ёқиб юборди. Бош прокуратура мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

«Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Фуқаронинг ўзини ёқиб юбориши сабаблари аниқланмоқда», — дейилади Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов тарқатган ахборотда.

Завод олдида тўпланган аҳолининг айтишича, заводдан чиқаётган бадбўй ҳид уларга ноқулайлик туғдирмоқда.

Ўзини ёқиб юборган фуқаронинг айтишича, у киракашлик билан шуғулланади. Ҳолатдан норози бўлиб завод раҳбариятига мурожаат қилган фуқаро таҳдидга учраган.

«Шу Акмални деб менинг яшагим келмаяпти», — дейди ўзини ёқиб юборган фуқаро.

«Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?