Р.А. 2020 йилнинг февраль ойида Россия вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун бориб, ҳозирги вақтгача қонуний равишда ишлаган.
2022 йил июнь ойида ишлаш вақтида эҳтиётсизлиги сабабли бахтсиз ҳодисага учраб, оғир тан жароҳати олади ва чап қўл бармоқларидан айрилади. Жароҳат туфайли фуқаро меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолади.
Россияда даволаниш учун етарлича маблағи бўлмаган Р.А. ватанга қайтиш учун ёрдам сўраб Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги вакиллигига мурожаат қилади.
Вакилликнинг саъй-ҳаракатлари билан Р.А.га Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан авиачипта олиб берилиб, Санкт-Петербург–Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга қайтарилди.
Изоҳ (0)