Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида дарахт қулаб тушди.
2022 йил август ойининг 15-санасида Facebook ижтимоий тармоғи орқали Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани «Ўрда» МФЙ Навоий кўчасида дарахт кесилиши билан боғлиқ ҳолат тўғрисида хабар эълон қилинган.
Хабарга жавобан мутасаддилар томонидан ушбу ҳолат атрофлича ўрганилди.
Ўрганишлар натижасида юқорида кўрсатиб ўтилган манзилдаги дарахт табиий омиллар, зараркунандалар таъсирида қулаб тушгани аниқланиб, ҳеч қандай дарахт кесилиши билан боғлиқ ҳолат аниқланмаганлиги маълум бўлди.
Изоҳ (0)