Мажбурий ижро бюросининг Чирчиқ шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг қарздор Н.Р.дан, ундирувчи З.Р. фойдасига 1 нафар фарзандини вояга етгунга қадар таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Мазкур ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида бўлим давлат ижрочилари томонидан муайян ишлар амалга оширилган.
Ижро ҳаракатлари давомида,қарздорнинг таклифига ва ундирувчининг розилиги асосида мазкур ижро иши бўйича фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган 110 миллион сўм алимент пуллари тўлиқ ундириб берилди ва шу асосида ижро ҳужжати ижроси амалда тамомланди.
Изоҳ (0)