• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Гўзаллик

    Кимёвий пилинг: ярим соат ичида ёш ва янги терига эга бўлиш муолажаси

    Теридаги коллаген қанчалик кўп ва юқори пардаси қанчалик ингичка бўлса, одам янада ёшроқ кўринади. Ёшликда терининг ўзи ўлик ҳужайралардан халос бўлади, аммо кейинчалик тери ёшлигини сақлаб қолиш учун турли хил муолажаларга мурожаат қилиш керак. Энг самарали процедуралардан бири кимёвий пилингдир: бу том маънода ёш ва янги терига эга бўлишнинг осон усули, деб ёзади «Новий очаг».

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Кимёвий пилинг техник жиҳатдан бошқариладиган куйдиришдир. Таъсир қилиш чуқурлиги, унинг давомийлиги ва пилинг учун ишлатиладиган кислота бир-биридан фарқ қилади. Лекин хавотир олишнинг хожати йўқ: асосийси, ушбу процедура мутахассис назорати остида ўтади.

    Кимёвий пилинг қандай ёрдам беради?

    Кимёвий пилинг пайтида юзнинг териси кислоталарнинг фаол таъсирига дучор бўлади. Пилинг таркиби терининг юқори шох пардасини эритиб юборади ва у билан ҳунсбузар, комедон, қизариш, ўлик ва қуруқ тери йўқолади. Кислоталар коллаген ва гиалурон кислотасини ишлаб чиқаришни рағбатлантиради ва тери янада намланади, эластик бўлади ва ёрқинлашади. Ниҳоят, бунга жавобан, терининг юқори қатламига кислород ва озуқа моддаларини етказиб бериш учун масъул бўлган тери мембранаси фаоллашади. Натижада янгиланган ва ёшарган юз қора нуқта ва ёғсиз тоза терига эга бўлади.

    Кимёвий пилингнинг юз териси учун қандай фойдалари бор?

    • тери шох пардасининг қалинлашиши билан боғлиқ тери кўчиши ва нотекисликларни йўқ қилади;
    • терининг тонусини текислайди, ёш билан боғлиқ доғлар ва чандиқларни йўқотади;
    • терини силлиқлайди, тошма ва ҳуснбзардан кейинги доғларни олиб ташлайди;
    • тери тешикларни тозалайди — механик тозалашдан кўра тезроқ ва юмшоқроқ амалга оширади;
    • терининг табиий кислота-ишқор мувозанатини тиклайди, янги яллиғланиш пайдо бўлишининг олдини олади;
    • ҳужайраларни янгилайди, терини янги ва тиниқ кўринишга қайтаради.
    Кимёвий пилингдан кейин натижа қандай бўлади?

    Қандай натижага эришиш қайси кислотани танлашга боғлиқ. Ҳаммаси бўлиб тўртта тур мавжуд:

    AHA — бу гуруҳга манделик, гликолик, тартарик ва сут кислотаси киради. AHA кислоталари билан пилинг терининг тонусини текислайди, уни силлиқ ва эластик қилади.

    BHА — салицил кислотаси бу гуруҳда энг машҳуридир, иккинчиси эса бета-гидроксипропионик. BHА кислоталари билан пилинг терини тозалайди, комедонларни эритади, яллиғланишни енгиллаштиради, ёғ ишлаб чиқаришни нормаллаштиради ва тошма пайдо бўлишининг олдини олади. Кимёвий пилингнинг бошқа турлари катта ёшлилар терисига тегишли бўлса, бундан шифокор томонидан белгилаб қўйилганидек, 18 ёшгача фойдаланиш мумкин.

    RHА — таъсир бўйича AHA кислоталарига ўхшаш, аммо улар юмшоқроқ ҳаракат қилади ва таъсирчанликка олиб келмайди.

    Азелаик кислота ҳуснбузар ва розацеани даволайди, яллиғланишни енгиллаштиради, тешикларни тозалайди ва кичрайтиради, терини эластик ва силлиқ қилади.

    Кимёвий пилингнинг қандай турлари мавжуд?

    Таркиби билан бир қаторда, пилинглар таъсир қилиш чуқурлигига қараб ҳам фарқланади.

    Юзаки пилинг

    Юзаки пилинг фақат эпидермиснинг энг юқори қатламлари билан ишлайди. Бу жуда юмшоқ ва нозик бўлиб, бунинг учун AHA кислоталари ишлатилади. Ушбу пилинг жуда ёш терида ҳам ишлатилиши мумкин, у тикланишни талаб қилмайди. Аммо юзаки пилингнинг таъсири ҳам қисқа муддатли. Баъзида терини чуқурроқ тозалашга тайёрлаш учун юзаки пилинг қўлланилади.

    Ўртача пилинг

    Ўртача пилинг бутун эпидермисни базал қатламига ёки мембранага таъсир қилади. Ушбу пилингда ТCА кислоталари, ретинол, резорсин ва салицил кислотаси ишлатилади. Пилингдан сўнг тахминан бир ҳафта давомида ёлғиз яшаш керак бўлади: юзнинг териси кимёвий куйиш оқибатларини бошдан кечиради; ташқи кўриниш ёқимсиз ва инфекция хавфи мавжуд бўлиши мумкин. Ўртача пилингнинг ёшартирувчи таъсири бир неча ой давом этади ва иккинчи курс бир йилдан кейин амалга оширилади.

    Чуқур пилинг

    Чуқур пилинг — бу пластик жарроҳлик билан бир қаторда ёшартирувчи таъсир кўрсатадиган жуда жиддий процедура. Бунинг кўрсаткичлари ҳам жиддий: чуқур ажинлар ва сезиларли чандиқлар. Чуқур пилинг касалхонада, беҳушлик остида амалга оширилади ва тикланиш олти ойгача давом этади. Ушбу процедура давомида фенолга асосланган композиция бутун эпидермис ва базал мембранага таъсир қилади. Бемор қариш белгиларисиз янги терини олади. Ушбу процедура ҳаётда фақат бир марта ва қатъий равишда шифокорнинг кўрсатмаларига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.

    Кимёвий пилинг мумкин бўлмаган ҳолатлар:

    • яранинг ёмон даволаниши;
    • чандиқларга мойиллик;
    • пилинг компонентларига индивидуал қаршилик;
    • тери сезгирлигининг ошиши;
    • кучли розацеа;
    • онкологик касалликлар;
    • қандли диабет ва гипертония;
    • замбуруғ инфекциялари;
    • охирги (2 ойдан кам) косметик ва жарроҳлик аралашувлар;
    • дори-дармонларни қабул қилиш, иммунитетни пасайтириш, ретиноидларни қабул қилиш натижасида фотосенситивликнинг ошиши;
    • ҳомиладорлик ва лактация.
    Кимёвий пилинг хавфи

    Кимёвий пилингнинг асосий хавфи — таркибий қисмларга индивидуал қаршилик ёки косметологнинг профессионал эмаслиги: бу омиллар чандиқларга олиб келиши мумкин. Янги силлиқ тери ўрнига мутлақо исталмаган натижага эришилади. Кимёвий пилингни куз ва баҳорда қуёш фаоллиги паст бўлган даврда амалга ошириш яхшироқ. Пилингнинг бошқа нохуш оқибатлари қаторида:

    • ачишиш ҳисси;
    • шиш;
    • қизариш ва тери кўчиши;
    • пигментацияга мойиллик.
    Аммо бу ҳодисаларнинг барчаси йўқ бўлиб кетиши керак, чунки юзнинг териси тезда ўзини тиклайди.

    Уйда кимёвий пилинг қилиш мумкинми?

    Ҳар ким ҳам косметологга мунтазам ташриф буюришга қодир эмас. Хўш, уйда кимёвий пилинг қилиш мумкинми? Парвариш маҳсулотлари ҳар қандай косметика дўконида сотилади.

    Биринчи қадам — макияж молочко ёки мицел сув билан артилади.

    Иккинчи қадам — юз кўпик ёки гел билан ювилади.

    Учинчи қадам — ўлик тери қатламидан халос бўлиш ва пилингнинг чуқур қатламларга ўтишига ёрдам бериш учун скрабдан фойдаланилади.

    Тўртинчи қадам — терини сочиқ ёки қоғоз салфетка билан қуритиб, кимёвий пилинг қўлланилади.

    Бешинчи қадам — 2-3 дақиқа кутиб, кейин сув билан яхшилаб ювилади. Агар ниқоб-плёнка қўйилса, у 15-20 дақиқага қолдирилади, сўнгра бир четидан тортиб олиб ташланади.

    Уй шароитида пилингни кечқурун қилиш тавсия этилади; процедурадан кейин янги тери ташқи муҳитнинг агрессив таъсирига мослашиши учун фойдалидир.

    Мавзуга доир:

    • Вақти-вақти билан косметик воситалардан танаффус қилиш учун 6 та сабаб
    • Сочларнинг сийраклашиши, тери қуриши ва қариш жараёнининг бошланганидан дарак берувчи яна 3 та аломат
    • Фақат сабзавотлар эмас: тери гўзаллиги ҳамда ёшлиги учун муҳим бўлган 8 та маҳсулот

    08.08.2022, 15:40   Изоҳ (0)   13751
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туш танлашда аҳамият бериш керак бўлган 5 та жиҳат

    06.08.2022, 13:54

    Вақти-вақти билан косметик воситалардан танаффус қилиш учун 6 та сабаб

    04.08.2022, 16:32

    Қазғоқдан қандай қилиб бутунлай қутулиш мумкин? Косметологдан тавсиялар

    01.08.2022, 13:38

    Қош учун гел, қуруқ шампунь ҳамда скраб ўрнига қандай маҳсулотлардан фойдаланиш мумкин?

    29.07.2022, 17:36

    Лаб бўёғи узоқ вақт давомида янгидек туришини таъминлайдиган оддийгина лайфхак (фото)

    26.07.2022, 17:45

    Ёзги таътил учун айни муддао бўлган маникюр намуналари (фото)

    26.07.2022, 13:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.