Профессионал бокснинг биринчи енгил вазн тоифасида (-58,9 кг) фаолият олиб бораётган Элнур Абдураимов (10-0, 9 КО) ўзининг навбатдаги жангини Тошкент вақти билан 29 июль тонгида ўтказди.
АҚШнинг Калифорния штатида бўлиб ўтган бокс оқшомида Элнурга мексикалик Леонел Морено (11-2-1, 9 КО) рақиб бўлди. Ўзбекистонлик боксчи биринчи раунддаёқ рақибининг танасига кучли зарба йўллаган ҳолда Моренони нокаутга учратди.
Бу ғалаба орқали Абдураимов IBF Шимолий Америка минтақавий чемпионлик камарини қўлга киритди.
Шу тариқа Элнур профессионал боксдаги кетма-кет ўнинчи ғалабасини қўлга киритди.
Изоҳ (0)