Еврокубокларнинг янги мавсумида мухлислар тик туриб томоша қилинадиган трибуналардан жой олиши мумкин.
УЕФА 2022/23 йилги мавсумда Еврокубок ўйинларига ташриф буюрадиган томошабинлар учун тик туриб томоша қилинадиган ўринлар бўйича синов дастурини ишга туширди.
Дастур Англия, Германия ва Франция клубларининг стадионларида амалга оширилади. Ушбу синов режими Еврокубоклар гуруҳ босқичи ва плей-офф ўйинларининг ярим финалигача бўлган даврларида амалга оширилади.
2022/23 йилги мавсум якунида экспертлари хулосалари асосида УЕФА маъмурияти дастур натижаларини баҳолайди ва уни ижроия қўмитасига тақдим этади. Шундан сўнг дастур муддатини узайтириш бўйича қарор қабул қилинади.
Еврокубок мусобақаларида ўйинларни тик туриб томоша қилиш тақиқи 1988 йилдан буён амал қилаётган эди.
Изоҳ (0)