Формула-1 пойгачиси Себастьян Феттел фаолиятини якунлашини маълум қилди.
Формула-1 нинг тўрт карра чемпиони 2022 йилги мавсум якунлангандан кейин серияни тарк этади.
«Кетиш ҳақида қарор қабул қилиш қийин бўлди ва ўйлаш учун вақт керак бўлди. Мавсум якунида кейинчалик нима қилишим ҳақида ўйлаб кўраман. Шубҳасиз, отам каби оиламга кўпроқ вақт ажратмоқчиман», — дейди спортчи.
Феттел 2006 йил BMW Sauber жамоасида Формула-1 даги дебютини ўтказган. Шундан кейин у Toro Rosso, Red Bull, Ferrari ва Aston Martin шарафини ҳимоя қилди. Германиялик пойгачи фаолияти давомида 53 марта Гран-При ғолибига айланган. Сўнгги бор 35 ёшли спортчи 2019 йилги мавсумда Сингапур Гран-Присида ғалаба қозонганди.
Изоҳ (0)