Германиялик ҳакам Дениз Айтекин халқаро майдондаги фаолиятини якунлади.
44 ёшли ҳакам 2011 йилдан бери ФИФА ҳакамлар рўйхатига кирарди. Шундан буён Чемпионлар Лигасининг 25, Европа Лигасининг 29 ва халқаро ўйинларнинг 23 тасини бошқарган.
Айтекин 2016/17 йилги Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган «Барселона»—«ПСЖ» ўйинида бош ҳакам сифатида ишлаган. Парижликлар дастлабки ўйинда каталонияликларни 4:0 ҳисобида мағлуб этганди. Бироқ Айтекин ишлаган жавоб ўйинида «Барселона» 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Унинг ўйиндаги қатор қарорлари баҳсларга сабаб бўлганди.
Сўнгги бир неча кун ичида оилам ва дўстларим билан халқаро ҳакамлик фаолиятидаги келажагим ҳақида кўп гаплашдим. Натижада 12 йиллик фаолиятдан сўнг ФИФА реферилигини тарк этиш қарори тўғридек кўринди.Ушбу қароримни УЕФА бош ҳакамлар инспектори Роберто Росетти билан ҳам муҳокама қилдим. Франкфуртдаги УЕФА курси доирасидаги кўплаб ҳамкасбларим билан хайрлашаман ва улар билан ўтказилган ажойиб вақт учун раҳмат айтмоқчиман.
Агар соғлом бўлсам, яна бир неча йил Германияда юқори савияда ишлашга ҳаракат қиламан. Бу қадамдан сўнг мен Бундеслига ва ички мусобақаларга эътибор қаратишни ва кейинги бир неча йилни иложи борича муваффақиятли ўтказишни истайман. Кейинги вазифаларни интиқлик билан кутаман.
Дениз Айтекин, халқаро тоифадаги ҳакам
Изоҳ (0)