«Коммерсантъ» нашрининг хабар беришича, АҚШ 45-президенти Дональд Трамп, Европа ва Қўшма Штатларнинг Украинага юбораётган маблағларидаги фарқдан норозилигини билдирган. Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи Украинага Америка билан бир хил миқдорда ёки унданда кўпроқ сармоя киритиши лозим.
Биз Украинага 60 миллиард доллардан кўпроқ маблағ бердик. Украинага биздан кўра кўпроқ хайрихоҳлик таъсирини кўрсатаётган Европа давлатлари эса бу миқдорнинг озгина қисмини ажратди. Мен бориб: «Мана, сиз биздан кўра кўпроқ пул тика оласиз», дейишим мумкин эди. Ва улар буни бажонидил қабул қилишарди ҳам. Аммо ҳозирда бизнинг 35 триллион доллар ташқи қарзимиз бор, муаммоларимиз бор, деган Трамп Флоридадаги талабалар конференциясида.Трампнинг айтишича, агар у АҚШ президентлигида қолганида Украинада жанговар ҳаракатлар бошланмасди.
Шунингдек, у амалдаги давлат раҳбари Жо Байден АҚШни «камбағал мамлакат»га айлантираётганини танқид қилди. Унинг фикрича, демократлар бошқарувидаги Вашингтон ёрдам сўрашга мажбур ҳолатда.
АҚШ Конгресси май ойида Украинага 40 миллиард доллар ёрдам кўрсатишни маъқуллаган. Пентагон ҳисоб-китобларига кўра, Жо Байден президентлиги даврида Киев Вашингтондан 8,2 миллиард доллар ҳарбий ёрдам олган. Конгресс керак бўлса Украинага яна қўшимча ёрдам кўрсатишни қўллаб-қувватлайди, деб ҳисоблайди Оқ уй.
Мавзуга доир: Трамп Байден маъмуриятининг ҳаракатлари жаҳон урушига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди
Изоҳ (0)