АҚШ жаҳон саҳнасида бирин-кетин тарихий хўрликни бошдан кечирмоқда, деди мамлакатнинг собиқ президенти Дональд Трамп Вашингтондаги America First Policy Institute форумидаги чиқишида.
«Мамлакатимиз жаҳон саҳнасида бирин-кетин тарихий хўрликларни бошдан кечиришга мажбур бўлмоқда, уйимизда эса асосий ҳуқуқ ва эркинликларимиз қамалда қолган», — деди Трамп.
Собиқ президентнинг сўзларига кўра, у мамлакатга раҳбарлик қилган йиллари АҚШ энергетика соҳасида етакчи бўлган, бензин нархи ва инфляция даражаси мақбул бўлган, халқаро майдонда эса америкаликларни ҳурмат қилишган.
Энди Трампнинг сўзларига кўра, чегара юмшагани сабабли Қўшма Штатлар муҳожирлар билан тўлиб кетди, энергия манбаларини бошқа давлатлардан сўрашга мажбур, инфляция ва бензин нархлари осмонга чиқмоқда.
Трамп АҚШнинг 45-президенти бўлган. У 2017 йилдан 2021 йилгача мамлакатни бошқарган ва кейинги сайловларда Жо Байденга ютқазган. Мағлубиятдан кейин Трамп доимий равишда Байден маъмуриятининг сиёсатини танқид қилмоқда. Хусусан, у Байденни «Америка орзусини ўлдиришда» айблади. Бундан ташқари Трампнинг ишонч билдиришича, агар у АҚШни бошқарганида, Украинада ҳеч қандай жанговар ҳаракатлар бўлмаган, АҚШда инфляция бунчалик тез ўсмаган бўларди.
Изоҳ (0)