Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Жеенбек Кулубаев Бишкекдаги матбуот анжуманида, Россия Қирғизистонга мамлакат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 10 миллион доллар грант ажратади, пулнинг бир қисми кузда келади, дея маълум қилган.
Шунингдек, жаноб Кулубаев яқин орада Қирғизистон ҳам Россиядан 8 миллион долларлик фавқулодда қутқарув ва ёнғин ўчириш техникасини олишини айтган. Россия томони эса бу маълумотга ҳозирча изоҳ бермаган.
Июнь ойида Қирғизистон Евросиё барқарорлаштириш ва тараққиёт жамғармасидан 160 миллион доллар кредит олиши маълум бўлган эди. Пул тенг икки қисмда ажратилади. Кредит 20 йил муддатга берилади. Жамғарманинг асосий таъсисчиси — Россия.
Мавзуга доир: Қирғизистон Россия билан савдони рублда амалга оширади
Изоҳ (0)