• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    «Умид чироғи»: Нега Украина донининг блокадаси дунёдаги очарчиликнинг асосий омили эмас?

    Айни пайтда озиқ-овқат нархлари кетма-кет учинчи ой пасаймоқда. Forbes нашри очлик фақат Украина донининг блокадаси туфайли эмаслигини таҳлил қилди.

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Украина ғалласини экспорт қилиш бўйича олиб борилган музокаралар натижаларини таърифлаб берди: 

    Глобал инқирозлар соясида қолган дунёда бугун бизда ниҳоят умид нури бор. Дунё бўйлаб инсонлар азобини енгиллаштириш ва очликни камайтириш учун умид чироғи. Ривожланаётган мамлакатлар ва аҳолининг энг заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш учун умид чироғи. Глобал озиқ-овқат тизимига жуда зарур барқарорликни олиб келадиган умид чироғи.

    13 июль куни Истанбулда Россия, Украина, Туркия ва БМТ ўртасида бўлиб ўтган музокаралар натижасида якуний қарорлар қабул қилинмади. 

    Украина ва Россия делегациялари келаси ҳафта Туркияда яна учрашиб, амалга оширилган ишлар натижаларига доир ҳужжат имзолашни режалаштирмоқда. 

     

    Айни пайтда ҳисоботларга кўра, томонлар Истанбулда мувофиқлаштириш маркази ташкил этишга келишиб олди ва хавфсиз транзит ҳамда портларда текширувлар тафсилотларини муҳокама қилди.

    Антониу Гутерришнинг сўзларига кўра, Россиянинг Украинадаги уруши дон, ўсимлик мойлари, ёқилғи ва ўғитлар нархининг сезиларли даражада ошишига, шунингдек, бутун дунё бўйлаб етказиб бериш занжирлари билан боғлиқ жиддий муаммоларга олиб келди.

    Ривожланаётган мамлакатлар томонидан импорт қилинадиган доннинг муҳим қисми Украинадан келади, аммо Россия Қора денгиз портларини, жумладан, энг муҳим транспорт маркази — Одессани тўсиб қўйди.

    Россия ҳар доим Украина дон экспортини блокадага алоқадорлигини рад этиб келади. 

    Биз Украина донининг экспортига тўсқинлик қилмаяпмиз. Украина ҳарбийлари ўз портларига яқинлашиш йўлларини миналашди. Ҳеч ким уларни миналардан тозалашга ва у ердан донли кемаларни олиб чиқишга тўсқинлик қилмаяпти. Биз хавфсизликни кафолатлаймиз, — деган эди Россия президенти Владимир Путин июнь ойи охирида. 

    Wall Street Journal манбаларига таяниб, Украина аллақачон дон экспорти учун Қора денгиздаги портлар ва уларга яқинлашишларни қисман тозалашга рози бўлганини ёзган.

    Украинада қанча дон қолиб кетган

    Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилиш бўйича дунёдаги етакчи мамлакатлардан бири бўлиб, АҚШ Қишлоқ хўжалиги департаментининг сўровига кўра, жаҳон бозорига дон ва мойли ўсимликлар етказиб беришда ҳал қилувчи рол ўйнайди. 

     

    Агентлик Украинанинг 2021 йил календарь йилида маккажўхори экспортини 5,9 млрд доллар, буғдой 5,1 млрд доллар (мамлакат ишлаб чиқариш бўйича дунёда тўққизинчи ўринда), кунгабоқар ёғи 6,1 млрд доллар (Украина жаҳон экспортининг ярмини таъминлайди) деб баҳоламоқда.

    Умуман олганда, 2021 йил 1 июлдан 2022 йил 30 июнгача бўлган мавсумда Украинанинг дон экспорти 48,5 млн тоннани ташкил этди, шундан 18,7 миллион тонна буғдой ва 23,5 миллион тонна маккажўхори бўлди. 

    Россия президенти Владимир Путиннинг фикрича, Украинада 5 млн тоннага яқин дон бор. 

    Агар биз дунёдаги ишлаб чиқариш ҳажмини — 800 млн тоннани ҳисобга оладиган бўлсак, бу жаҳон бозорларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайдиган миқдор эканлигини тушунамиз, — дейди Путин.

    Украина президенти Владимир Зеленский июнь ойида мамлакатда қарийб 25 млн тонна ғалла тўсиб қўйилгани, кузга келиб бу 75 млн тоннага етиши мумкинлигини айтган эди.

    Reuters Украинада қолиб кетган дон ҳажмини 20 млн тоннага баҳоламоқда.

    Таҳлилчилар эса Украинда 16-18 млн тонна атрофида дон бор эканлигини айтишмоқда. 

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Нега дунё оч қолмоқда

    Россия ва Украина ўртасидаги урушнинг глобал озиқ-овқат инқирозига таъсири бўрттирилган, деб ҳисоблайди экспертлар. 

    2021/2022 йилги мавсумда Украинадан экспорт қилинмаган буғдой ҳажми жаҳон экспортининг атиги 3,3 фоизини ташкил этди, бу озиқ-овқат инқирози ва дунё очлигини келтириб чиқариш учун етарли эмас, — деб таъкидлайди «Откритие Брокер» компанияси вакили.

    Дунёда оч одамлар сони ўтган йилларда ўсган ва бу йил уларнинг сони, турли ҳисоб-китобларга кўра, биринчи ярим йилликда кузатилган озиқ-овқат нархларининг янги босқичи туфайли 20-50 миллионга ошади. 

    Сўнгги ойларда ғалла нархи ҳам пасаймоқда. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (FAO) озиқ-овқат нархлари индекси кетма-кет уч ой давомида пасайиб бормоқда ва бундан кейин ҳам пасайиш эҳтимоли жуда катта.

     

    Ҳа, Украина жаҳон бозорида жуда муҳим ўйинчидир, аммо дунёда кузатилаётган қийинчиликларнинг сабаблари нафақат Украина билан, балки бошқа омиллар билан, хусусан, жаҳон бозоридаги муаммолар билан ҳам боғлиқ. 

    2020 ва 2021 йилларда ривожланган мамлакатларнинг марказий банклари ковиднинг иқтисодий оқибатларига қарши кураш доирасида йиллар давомида ўз мамлакатларида иқтисодий фаоллик ва турмуш даражасини қандайдир тарзда сақлаб қолиш учун таъминланмаган пулларни муомалага чиқаришни бошлаган.

    Бу жуда катта озиқ-овқат инфляциясига, энергия ва ўғитлар нархининг кескин ошишига олиб келди. Украинадаги воқеалар бу инфляция спиралининг ечилишига ёрдам берган омиллардан бири, холос, — дейди IKAR ахборот-таҳлил агентлиги бош директори Дмитрий Рилко. 

    Ҳозирча Истанбул келишувлари нима билан тугаши аниқ эмас. Аммо у сўнгги ҳафталарда кузатилган нархларнинг пасайиш тенденциясини мустаҳкамлаши кутилмоқда.

    16.07.2022, 07:26   Изоҳ (0)   13284
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Инвесторлар стагфляцияга тайёрланиши керак — Financial Times

    15.07.2022, 23:43

    Ўзбекистонга июнь ойида 1,34 млрд доллар пул ўтказилди

    15.07.2022, 22:27

    Июнь ойида Европа Иттифоқида автомобиллари савдоси рекорд даражада пасайди

    15.07.2022, 19:57

    Европа 6 йил ичида биринчи марта Америка нефтининг энг йирик харидорига айланди

    15.07.2022, 19:26

    Йил бошидан буён бюджетга қанча солиқ тўлангани маълум бўлди

    15.07.2022, 19:12

    Бутун дунёда қиммат нефть ва бензин даври келди

    15.07.2022, 15:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияга ишлаш учун бориб, алданиб қолган аёл ортга қайтарилди 

    Самарқанд | 24 август, 18:21

    Исроил зарбалари сабаб қурбон бўлган ғазоликлар сони яна 63 кишига кўпайди

    Дунё | 24 август, 17:55

    Хитойда уч ёшли қизчанинг бошидан 15 см пичоқ чиқариб олинди

    Дунё | 24 август, 17:32

    Ҳаддан ошган мухлислар: даҳшатли таъқибларга учраган жаҳон юлдузлари

    Кино | 24 август, 17:10

    Россия НАТО чегарасидан 25 км узоқликда улкан объект қурмоқда (фото)

    Дунё | 24 август, 17:08

    “Бу қандайдир бемаънилик”. Татаристон президенти рус тилини билмаган муҳожир болаларни мактабга қабул қилмаслик ҳақидаги қонунни танқид қилди

    Дунё | 24 август, 16:06

    Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига ноқонуний аралашганлар энди жаримага тортилади

    Ўзбекистон | 24 август, 15:47

    Россиянинг етакчи дрон ишлаб чиқарувчиси банкротлик ёқасига келиб қолди

    Дунё | 24 август, 15:26

    “Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобиль брендларининг номлари қандай маънони билдиради?

    Авто | 24 август, 15:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.