• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Twitter ижтимоий тармоқни сотиб олишдан бош тортган Илон Маскни судга берди

    Twitter суд орқали Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маскдан ижтимоий тармоқни 44 миллиард долларга сотиб олиш бўйича битимни охирига етказишни талаб қилди, компания уни платформа ва унинг акциядорлари қаршисидаги мажбуриятларини бажаришдан бош тортишда айблади, деб ёзади «РБК».

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Даъво Дэлавернинг Канцлер судига берилди. Унда айтилишича, бизнесмен мажбуриятларини бажаришдан бош тортган, чунки олди-сотди битими унинг шахсий манфаатларига жавоб бермай қўйган.

    «Маск, афтидан, Дэлавер штати шартнома ҳуқуқи амал қилувчи ҳар қандай томондан фарқли ўлароқ, ўзини фикрини ўзгартиришга, компанияни хонавайрон қилишга, унинг фаолиятини бузишга, акциядорлик қийматини йўқ қилишга ва кетишга ҳақли, деб ўйлайди», — дейилади ҳужжатда.

    Twitter’дагилар фикрича, Маскнинг олди-сотди битимини охиригача етказишдан бош тортиши томонлар келишувидаги жиддий қоидабузарликларнинг узун рўйхатидан кейин юз берган, улар ижтимоий тармоқ обрўсига путур етказган. Twitter даъво аризасининг мақсади сифатида Маск томонидан яна қонунбузарликларга йўл қўймаслик, юридик мажбуриятларини бажаришга мажбурлаш ва бир қатор шартлар бажарилганидан кейин битимни якунига етказиш эканини айтди.

    Шунингдек, Twitter Маскнинг битимни охирига етказмаслик қарорини «қонуний кучга эга бўлмаган ва қонундан ташқари» деб атади ва ижтимоий тармоқ томонлар келишувидаги бирорта ҳам мажбуриятини бузмаганини даъво қилди. Компания спам-аккаунтлар улуши ҳақидаги ўз маълумотларига ишончи комил эканини маълум қилди ва ҳисоб-китобни амалга ошириш ва унинг аниқлигини таъминлаш учун экспертлардан фойдаланишини қўшиб қўйди.

    Делавер Канцлер суди илгари компанияларнинг битимдан воз кечишига йўл қўймаган. Хусусан, 2001 йилда Tyson Foods компанияси IBP гўшт комбинатини сотиб олишдан бош тортишга уринган, бироқ суд битим бажарилиши керак, деб қарор чиқарган. Агар суд битимдан чиқишга рухсат берган бўлса ҳам, суд қарори зарар учун компенсация тўлаш мажбуриятини юклаган.

    Илон Маск Twitter сохта аккаунтлар ва спам-ботлар ҳақида маълумот тақдим этмагани учун, уни сотиб олиш ҳақидаги битимдан воз кечгани 9 июль куни маълум бўлди. Натижада 12 июлга келиб, Twitter акциялари 11 фоизга тушиб кетди.

    ОАВларда Twitter судга даъво киритиши ҳақида хабарлар пайдо бўлгач, Маск ижтимоий тармоққа пост жойлаб, судлашув чоғида компания спам-ботлар ва фейк-аккаунтлар ҳақидаги маълумотларни фош қилишга мажбур бўлишини айтди.

    Дунёнинг энг бой одами (унинг бойлиги Forbes маълумотлари бўйича 2022 йил апрели ҳолатига 219 миллиард долларни ташкил қилади) Маск апрель ойида ижтимоий тармоқни 44 миллиард долларга сотиб олмоқчи эди. Аммо кейинроқ сохта ва спам-аккаунтлар Twitter умумий фойдаланувчилари сонининг 5 фоиздан камроғини ташкил этиши ҳақидаги маълумотлар тасдиқлангунига қадар олти-сотди битимини тўхтатиб қўйди.

    Апрель бошида Маск дастлаб Twitter’нинг 9,2 фоиз улушини сотиб олди ва энг йирик акциядорлардан бирига айланди, кейинроқ эса ижтимоий тармоқни сотиб олиш ниятини маълум қилди ва битта акция учун 54,20 доллардан таклиф қилди.

    Reuters агентлиги Twitter’нинг 2 майдаги ҳисоботига таяниб, қалбаки аккаунтлар ва спам-ботлар кундалик фаол фойдаланувчиларнинг кўпи билан 5 фоизини ташкил этишини маълум қилганди.

    Бироқ тадбиркор буни ўзи текшириб кўришга қарор қилди. 100 та тасодифий ҳисоб ёзувларини танлаб олиб, у фейк аккаунтлар барча фойдаланувчиларнинг камида 20 фоизини ташкил этади, деган хулосага келди.

    Мавзуга доир:

    • Twitter ҳар куни 1 миллиондан ортиқ аккаунтларни ўчирмоқда
    • Илон Маск Twitter’ни сотиб олишига шубҳа қилмоқда — барчаси ботларнинг кўплиги туфайли
    • Илон Маск Twitter’ни сотиб олиш учун бир неча миллиардга Tesla акцияларини сотди

    13.07.2022, 10:58   Изоҳ (0)   12606
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    НАТО ва Евроиттифоқ Украинадаги қурол-яроғлар устидан назоратни кучайтирмоқчи — FТ

    13.07.2022, 10:11

    Шри-Ланка президенти оиласи билан мамлакатни тарк этди

    13.07.2022, 09:42

    Кучли ёмғир сабаб Покистоннинг Карачи шаҳрини сув босди (фото)

    12.07.2022, 22:57

    Гурбангули Бердимуҳамедов ўғлининг номидан Синдзо Абэни хотирлаш маросимини ўтказди

    12.07.2022, 20:10

    Ҳиндистон дунё миқёсида аҳолиси энг кўп мамлакатга айланмоқда — БМТ

    12.07.2022, 18:56

    Путин Теҳронда Эрдўғон ва Раисий билан учрашади — Кремль

    12.07.2022, 17:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар инсон мия ҳужайраларини сичқонларга кўчириб ўтказди

    Дунё | 18 август, 15:40

    Сочи ўзиники эмаслигини яширмайди: Голливуд юлдузлари ҳақидаги кўпчилик билмайдиган фактлар

    Шоу-бизнес | 18 август, 15:30

    “Ҳар тонг қўрқув билан уйғонардик” — Ўзбекистон бошпана берган фаластинликлар ҳикояси

    Ўзбекистон | 18 август, 15:12

    Родриго “Ливерпуль”га ўтишни хоҳламоқда

    Спорт | 18 август, 15:05

    Исроил Ғазода фаластинликларни атайин оч қолдирмоқда — Amnesty International

    Дунё | 18 август, 14:50

    Метеорит зарбасидан тирик қолган дунёдаги ягона аёл — Энн Ҳоджес ҳикояси (фото)

    Илм-фан | 18 август, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.