• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Шри-Ланка президенти оиласи билан мамлакатни тарк этди

    Шри-Ланка президенти Нандасена Готабая Ражапакса мамлакатдан учиб кетди. Бу ҳақда AFP маҳаллий мансабдорларга таяниб хабар берди, деб ёзади «РБК».

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    AFP’га иммиграция хизмати вакиллари маълум қилишича, Ражапакса рафиқаси ва тансоқчилари билан бирга 12 июль, сешанбадан 13 июль, чоршанбага ўтар кечаси Мальдивга қараб учган Ан-32 ҳарбий самолёти йўловчилари орасида бўлган.

    «Интерфакс» хабарига кўра, маҳаллий авиадиспетчер хизмати дастлаб Шри-Ланка президенти самолётининг қўниш сўровини рад этган, сўнг Мальдив  халқ мажлиси спикери ва собиқ президент Муҳаммад Нашид вазиятга аралашган.

    Аввалроқ Ражапакса Америка визасини олишга урингани, аммо унга рад жавоби берилгани ҳақида The Hindu нашри АҚШнинг Коломбодаги элчихонаси амалдорига таяниб маълум қилганди. Парламент спикери Махина Япа Абейвардена президент «қўшни мамлакатда» бўлиб турганини айтган, аммо кейинроқ янглишганини даъво қилиб, бу хабарни рад этганди.

    9 июль куни эрталаб намойишчилар президент қароргоҳини эгаллаб олди, президент аввалроқ у ердан хавфсиз жойга кўчириб ўтилганди. Ўшандан буён унинг жойлашган жойи номаълум бўлиб турганди. Шунингдек, бош вазир Ранил Викрамасингхе ҳам хавфсиз бошпанага жойлаштирилган, унинг уйи эса ўша куни кечқурун ёқиб юборилди. Коллупития провинцияси полицияси ўт қўйилиши юзасидан уч кишини ҳибсга олди, кейинроқ уларнинг иши жиноий текширувлар бўлимига берилди.

    Оммавий тартибсизликлар ва қароргоҳининг эгаллаб олинишидан кейин Ражапакса ўз лавозимини тарк этишга рози бўлди. Абейвардена давлат раҳбари 13 июль куни истеъфога чиқишини маълум қилди. Ражапакса кетган тақдирда парламент спикери мамлакатнинг вақтинчалик президентига айланади. Викрамасингхе ҳам янги умумпартия ҳукумати шаклланганидан кейин бош вазирликдан  кетишга розилик берди. Бир қатор вазирлар ҳам истеъфо беришини эълон қилди. Президент қароргоҳини эгаллаб олган намойишчилар Ражапакса, Викрамасингхе ва ҳукумат истеъфога чиқмагунича у ерни тарк этмаслигини маълум қилганди.

    9 июлдаги оммавий тартибсизликлар Шри-Ланкада баҳорда иқтисодий инқироз фонида бошланган норозиликларнинг авж нуқтасига айланди. Апрелда ҳукумат валюта етишмаслиги туфайли энг зарур маҳсулотлар импорти билан боғлиқ муаммолар сабабли ташқи қарз бўйича дефолт эълон қилди. Молия вазирлиги мамлакатдаги молиявий вазият пандемия ва Украинадаги воқеалар оқибатида ёмонлашганини маълум қилди. Вазир Али Сабрининг ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатда инқирозни енгиш учун ташқаридан 3 миллиард евро миқдорида молиявий кўмак керак.

    Маҳаллий The Print газетаси 9 июль кунги тартибсизликларда камида 45 киши жабрлангани ҳақида ёзганди, шуларнинг етти нафари — хавфсизлик кучлари ходимлари. Уларнинг кўпчилиги намойишчилар ва полиция ўртасидаги тўқнашувларда жабрланди, бунда хавфсизлик кучлари сув замбаражлари ва кўзни ёшлантирувчи газдан фойдаланган.

    Аввалроқ БМТ бош котиби Шри-Ланкадаги инқирозни ҳал қилиш учун мулоқотга чақирган эди.

    Мавзуга доир:

    • Шри-Ланка президенти Россиядан молиявий ёрдам сўради
    • Шри-Ланка иқтисодиёти гиперинфляция ҳолатига кирди

    13.07.2022, 09:42   Изоҳ (0)   29437
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кучли ёмғир сабаб Покистоннинг Карачи шаҳрини сув босди (фото)

    12.07.2022, 22:57

    Гурбангули Бердимуҳамедов ўғлининг номидан Синдзо Абэни хотирлаш маросимини ўтказди

    12.07.2022, 20:10

    Ҳиндистон дунё миқёсида аҳолиси энг кўп мамлакатга айланмоқда — БМТ

    12.07.2022, 18:56

    Путин Теҳронда Эрдўғон ва Раисий билан учрашади — Кремль

    12.07.2022, 17:55

    NASA James Webb телескопи ёрдамида олинган коинотнинг энг аниқ тасвирини чоп этди (фото)

    12.07.2022, 16:12

    «Азот» харобалари. Харьковнинг ўққа тутилиши оқибатлари. Пенсияни рублда олаётган херсонликлар. Урушнинг 138-кунидан фоторепортаж

    12.07.2022, 14:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда 2000 та дарахтни нобуд қилган масъул жазодан қочиш учун инспекторларга босим қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 8 август, 20:10

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    Жазирамада жоннинг ҳузури: уй учун қандай кондиционер танлаш керак?

    Маслаҳатлар | 8 август, 19:55

    “Трамп Европага нисбатан ҳақли сиёсат олиб боряпти” — Лукашенко

    Дунё | 8 август, 19:46

    Ҳокимликлар ходимлари учун ойликлар ва мукофот пуллари иш сифатига қараб тўланади

    Ўзбекистон | 8 август, 19:29

    Жаҳон банки Тожикистонга ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн доллар ажратади

    Дунё | 8 август, 19:18

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Исроил Фаластин туфайли Лондон билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин — Times

    Дунё | 8 август, 19:00

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.