Хушбўй ва мазали оладйи ёз кунларида инсон танасига керакли бўлган витаминларга бой сабзавотлардан тайёрланади. Сиз уни бошқача рецептлар асосида ҳам тайёрлашингиз ва таъбингизга қараб безатишингиз мумкин.
Керакли масаллиқлар:
- қовоқча— 650 г
- туз — таъбга кўра
- саримсоқ — 2 донача
- тухум — 1 дона
- ун — 30 г
- мурч — таъбга кўра
- ўсимлик ёғи — 2-3 қошиқ
- Қовоқчани сал катта тишли қирғичдан ўтказинг. Бир чой қошиқ туз қўшиб аралаштиринг. Қовоқчани 10 дақиқадан кейин сиқиб олинг.
- Саримсоқни қирғичдан ўтказинг. Тухумни санчқи билан чайқаб уринг. Ун, туз, мурчни қовоқчага қўшинг ва барчасини яхшилаб аралаштириб олинг.
- Ўсимлик ёғини ўртача оловда қиздиринг. Масаллиқни бир қошиқдан олинг ва қиздирилган идишга икки томонидан босиб қовуриб олинг. Шунда оладйилар қизариб пишади.
- Эслатма: Фақатгина энди пишиб бошлаган, уруғи йўқ сабзавотларни тозаламасдан фойдаланиш мумкин. Қолган барча сабзавотларни уруғлардан тозалаш керак.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)