Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент шаҳри Сергели туманида 31 май куни цехда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, соат 18:11 да Сергели тумани Нилуфар кўчасида жойлашган цехда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи, 2 та махсус техника воқеа жойига етиб борган.

Ёнғин соат 18:28 да қуршаб олиниб, соат 18:51 тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида бинонинг сендвич панелли том ёпмасининг тахминан 300 квадрат/метр майдони ёниб зарарланган. Ҳодисада тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғиндан бинодаги маҳсулотлари сақлаб қолинган.

Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар