• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Молдова собиқ президенти Игорь Додон ҳибсга олинди

    Молдова собиқ президенти Игорь Додон бир нечта моддалар, шу жумладан, давлатга хиёнат бўйича очилган жиноят иши доирасида 72 соатга ҳибсга олинди, деб ёзади «РБК».

    Фото: «Коммерсантъ»

    Фото: «Коммерсантъ»

    «Десчиде.мд» нашри манбаларига кўра, собиқ президент билан бирга унинг қайноғаси Петру Мариняну ҳам қўлга олинган. У далилларни йўқ қилишга уринган.

    Шу пайтгача Додоннинг уйида тинтув ўтказилаётган эди. Суриштирув тўртта модда бўйича жиноият иши доирасида олиб борилмоқда, булар — пассив коррупция, сиёсий партиянинг жиноий ташкилотдан молиявий ёрдам олиши, ноқонуний бойиш ва давлатга хиёнат.

    «Тергов тадбирлари давом этмоқда. Додоннинг уйида ва унга тегишли баъзи иншоотларда тинтувлар ўтказилди. У 72 соатга ҳибсга олинди», — дея маълум қилди Молдова Бош прокуратураси матбуот котиби Марианна Кёрпак.

    Унинг аниқлик киритишича, тинтувлар жами 12 та жойда, шу жумладан, собиқ президент ўзи тузиб, раҳбарлик қилган Молдова—Россия ишбилармонлик иттифоқи офисида ҳам олиб борилган. Шунингдек, полиция сиёсатчининг воситачиларига тааллуқли кўчмас мулкларни ҳам ўрганмоқда.

    Додон фахрий президенти ҳисобланадиган Социалистлар партияси Молдова ҳукуматини мамлакатни бошқаришда натижаларга эришишга ноқобил бўлгани туфайли «томоша уюштириш»га уринишда айблади.

    Социалистлар партияси собиқ етакчиси Игорь Додон 2016—2020 йилларда Молдова президенти бўлган. У россияпараст сиёсатчи ва Владимир Путиннинг тарафдори ҳисобланади. 2020 йилги сайловда у Майя Сандуга мағлуб бўлди.

    18 май куни Молдовада мамлакат собиқ президенти ва Социалистик партиянинг собиқ раҳбари Игорь Додонга нисбатан унинг Молдова Демократик партияси собиқ раҳбари Владимир Плахотнюк билан учрашуви акс этган видеотасвир ортидан жиноий иш очилган эди.

    Ушбу видео Молдова парламентининг собиқ депутати Юри Ренита томонидан 2020 йилда эълон қилинган. Унда Плахотнюк ва ўринбосари Сергей Яралов Додонга пакет топширади. Ренитанинг таъкидлашича, учрашув 2019 йилда бўлиб ўтган, пакетда катта миқдордаги пул бор бўлган.

    Видеода Додон ва Плахотнюк парламентда конституциявий кўпчиликка эга бўладиган коалиция тузишни муҳокама қилади. ТВ-8 канали таъкидлашича, Додон «доимий равишда Владимир Путинга қайдлар ёзиб туришини» айтган, аммо уларнинг мазмунига ойдинлик киритмаган.

    2020 йил июнь ойида Молдованинг Коррупцияга қарши прокуратураси «жиноят белгиларини» кўрмагани сабаб Додонга қарши иш қўзғатишдан бош тортган эди. Идоранинг тушунтиришича, текширув пакетнинг ичида нима бўлганини аниқлай олмаган, қарор эса қонуний йўл билан тўпланган далилларга асосланган.

    Додон Плахотнюкдан пул олганини рад этиб, жиноий иш қўзғатилишини унинг «мамлакатдан қочиб кетиши»га эришиш истаги ва «ҳамма нарса издан чиққан бир пайтда» Молдовадаги муаммолардан эътиборни чалғитишга уриниш билан изоҳлади.

    2021 йил декабрида собиқ президент 2008 йилда Молдовани электр энергияси билан таъминлайдиган Energocom иштирокидаги схема ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги (ўша вақтда унга Додон раҳбарлик қилган) ёрдамида 12 миллион доллар миқдоридаги ўғирликлар ҳақидаги иш бўйича гумонланувчи деб топилган эди.

    Мавзуга доир:

    • Молдовадаги сайловларнинг иккинчи турида мухолифат номзоди Майя Санду амалдаги президент Игорь Додонни ортда қолдирди
    • Додон демократларни уни ўлдиришга тайёргарлик кўришда, судни эса қонунни бузганликда айблади
    • Молдова президенти республикага босим кучайишини айтди

    24.05.2022, 15:04   Изоҳ (0)   16393
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Молдова собиқ президенти Додон ватанга хиёнат қилишда гумонланмоқда

    24.05.2022, 14:47

    Маймунчечак тарқалишини тўхтатиш мумкин — ЖССТ

    24.05.2022, 13:22

    Зеленский тўсатдан вафот этган тақдирда, Украина ҳукуматида Б режа борлигини айтди

    24.05.2022, 12:57

    Мактабда ёмон ўқиган, хотинининг илмий ишларини ўзлаштириб олган, атом бомбасини яратган. Алберт Эйнштейн ҳақида тарқалган уйдирмалар

    24.05.2022, 12:05

    Эронда 10 қаватли бино қулаб тушди, 80 киши вайроналар остида қолмоқда (фото)

    24.05.2022, 11:20

    Хитойнинг иқтисодий ўсиши 46 йил ичида биринчи марта АҚШдан ортда қолади — Bloomberg

    24.05.2022, 11:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.