• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Мактабда ёмон ўқиган, хотинининг илмий ишларини ўзлаштириб олган, атом бомбасини яратган. Алберт Эйнштейн ҳақида тарқалган уйдирмалар

    «Ҳаётим — ҳеч кимни қизиқтирмайдиган оддий воқелик», — деган эди буюк физик, нисбийлик назарияси асосчиси Алберт Эйнштейн. Лекин у ҳақмиди? Олим тўғрисида тарқалган маълумотлар жуда кўплиги бунинг аксини кўрсатади. У маълумотлар ичида эса асоссизлари ҳам бир талай. Қуйида таниқли физик ҳақида тарқалган уйдирмалар ҳақида сўз боради.

    Алберт Эйнштейн

    Алберт Эйнштейн
    Фото: Public Domain

    Эйнштейн чапақай бўлган

    Чапақайлар бошқаларга қараганда истеъдодлироқ бўлади, деган гап одамлар орасида кенг тарқалган. Буни далиллаш учун, одатда, Эйнштейн мисол қилиб келтирилади.

    Лекин аслида кўплаб тарихий фотосуратларда Алберт ўнг қўли билан ёзаётгани ва скрипка камонини ҳам айнан шу қўли билан ушлаб тургани акс этган. Шу суратлар олимнинг чапақай бўлмаганини исботлайди.

    Эйнштейн мактабда ёмон ўқиган

    Эйнштейн болалигида ёмон ўқигани, барча фанлардан, ҳатто математикадан ҳам имтиҳон топшира олмагани ҳақида гаплар юради. Лекин унинг математикани ўргана олмагани ҳақидаги гаплар ҳеч қандай асосга эга эмас. Буни тушуниш учун Алберт Швейцариянинг Аарау кантонидаги мактабдан олган аттестатга кўз ташлаш кифоя.

    У барча аниқ фанлардан, жумладан, математика ва геометриядан ҳам аъло баҳоларни қўлга киритган. Бундан ташқари, лотин ва юнон тилларидан ҳам аъло натижа кўрсатган. Алберт ўртача (қониқарсиз эмас) баҳо олган ягона фан бу француз тили эди.

    Алберт Эйнштейн аттестати

    Алберт Эйнштейн аттестати
    Фото: Wikimedia Commons

    Эйнштейн Цюрихдаги нуфузли Политехника академиясида имтиҳон топширган вақтда айнан шу тилни яхши билмагани учун етарли балл тўплай олмайди. Сўнгра француз тилини кучайтириб, кейинги сафар имтиҳонни муваффақиятли топширади.

    Катта эҳтимол билан, Эйнштейннинг иккичи бўлгани ҳақидаги уйдирма у ўқиган мактабда баҳолаш тизими ўзгаргани туфайли пайдо бўлган. Аввал олти энг юқори, бир энг қуйи балл ҳисобланган. Кейин эса, аксинча, бир энг юқори балл этиб белгиланган.

    Эйнштейн дислексия ва Аспергер синдромидан азият чеккан

    Айримлар интернетда Алберт тўққиз ёшгача ўқишни билмагани ва ҳатто ўз фикрларини тўғри ифода эта олмагани ҳақида ёзади, лекин бу ҳақиқатдан йироқ.

    Онасининг сўзларига кўра, бўлажак физик икки-уч ёшгача деярли гапирмаган, лекин ундан кейин нутқи ривожланиб кетган. У олти ёшидан мактабга қатнаб, яхши баҳолар олган, ўн уч ёшида эса Иммануил Кантнинг «Соф ақл танқиди» асарини ўқиб чиққан.

    Эйнштейн ўзидан қанча қўлёзмалар қолдирганини ҳисобга олсак, унинг яхши ёза олмагани ҳақидаги гаплар ҳам асоссиз экани ойдинлашади.

    Эйнштейн аутизмдан азият чекмагани ҳам ойдин ҳақиқатдир. У анча тортинчоқ киши бўлган ва кўпроқ ёлғизликни ёқтирарди, лекин илм аҳллари орасида дўстлари кўп эди. Дўстларининг орасида профессионал руҳшунослар ҳам бор эди. Уларнинг ҳеч бири Албертда қандайдир руҳий бузилишлар борлигини қайд этмаган.

    Эйнштейн биринчи рафиқасининг илмий ишларини ўзлаштириб олган

    Алберт биринчи рафиқаси, физик Милева Марич, билан ёзишмаларида баъзан «ишимиз» ёки «назариямиз» сўзларидан фойдаланган. Шунга кўра, баъзи биографлар Милева нисбийлик назариясига катта ҳисса қўшгани ҳақида хулоса қилади. Гўё олим ўз рафиқасига нисбатан адолатсизлик қилган.

    Алберт Эйнштейн ва Милева Марич

    Алберт Эйнштейн ва Милева Марич
    Фото: Wikimedia Commons

    Лекин аслида Марич Эйнштейннинг ишларига ёрдам бергани ҳақида бирорта ишончли далил йўқ. Аёл нисбийлик назарияси билан умуман шуғулланмаган. Танишларининг таъкидлашича, у ўзининг ихтисослиги бўлган иссиқлик ўтказувчанлигини экспериментал тадқиқ қилиш ҳақида Алберт билан бир неча бор суҳбатлашган. Лекин бу муҳокамадан нарига ўтмаган кўринади.

    Эйнштейннинг тўнғич ўғли Ҳанснинг таъкидлашича, онаси турмуш қурганидан сўнг илм-фан билан шуғулланмай қўйган ва Алберт билан яшаган вақтларидан ҳам, ундан кейин ҳам ҳеч қандай илмий иш чоп эттирмаган. Боз устига, Марич ўз мактубларида эрига қандайдир тарзда ёрдам бергани тўғрисида умуман даъво қилмайди.

    Хуллас, Эйнштейн учун барча кашфиётларни унинг рафиқаси амалга ошириб бергани ҳақидаги гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди.

    Эйнштейн вегетариан бўлган

    Баъзан интернетда турли фан ёки санъат намояндалари вегетариан экани ва улар айнан шу парҳез туфайли ақлли ва машҳур бўлиб етишгани тўғрисида фикрлар учрайди. Бу уйдирма Эйнштейнни ҳам четлаб ўтмаган.

    Умуман олганда, Алберт вегетариан бўлганини тахмин қилишда қандайдир асос бор. Гап шундаки, у бир қатор сурункали касалликларни бошдан кечирган. Хусусан, овқат ҳазм қилишида муаммоси бор эди.

    Олим умри давомида ошқозон яраси, ўт пуфагининг яллиғланиши, сариқ касаллиги, ўткир ичак оғриғи ва бошқалардан азият чеккан. Шифокорлар бир сафар унга вегетарианликни синаб кўришни маслаҳат беради. Эйнштейн гўштдан воз кечишни бошлагач, ошқозони яхшиланади. Лекин Алберт буни 51 ёшда амалга оширган. Шунда ҳам Эйнштейн гўшт истеъмолидан бутунлай воз кечмайди, тухум ва сутни эса ҳеч қачон рад этмаган.

    У фақат 74 ёшида, ўлимидан бир неча йил олдин, ўзининг кўп йиллик дўсти Ҳанс Мюсамга ёзган мактубида ёғли таомлар, гўшт ва балиқлардан воз кечишга қарор қилгани ҳақида айтади. Лекин Алберт ўз диетасига фалсафий жиҳатдан қарамаган, балки ошқозонига ботмайдиган нарсани истеъмол қилишни истаган.

    Эйнштейн атом бомбасини ихтиро қилган

    Алберт Эйнштейнни баъзан ядровий қурол ихтирочиси деб аташади. Лекин бу чўпчак. Олим уни яратишда иштирок этмаган ва машҳур Манҳеттен лойиҳасининг аъзоси бўлмаган. Лойиҳани америкалик физик Роберт Оппенгеймер олиб борган ва айнан уни «атом бомбасининг отаси» деб аташ мумкин.

    Фото: Wikimedia Commons

    Эйнштейн қотиллик қуролларини яратишга бел боғламаганди. Бундан ташқари, АҚШ қуролли кучлари унинг СССР билан алоқаси борлигидан гумон қилган. Шу сабабли таниқли физикнинг Манҳеттен лойиҳасига қўшилишга рухсат ҳам бермаган бўларди.

    Эйнштейннинг бу борада қилган ягона иши унинг президент Франклин Рузвельтга мурожаат ёзгани эди. У мурожаатда Америка ядро қуролини биринчи бўлиб яратиши кераклигини таъкидлаган. Фашистлар Германияси олимлари уран атомини парчалашга муваффақ бўлгани ҳақида хабар топганидан сўнг у дарҳол шу мактубни ёзганди.

    Бироқ урушдан кейин Эйнштейн Хиросима ва Нагасакига қилинган ҳужумлардан ҳайратга тушади ва Бертран Рассел билан биргаликда Рассел-Эйнштейн манифестини имзолайди. Унда дунё ядровий қуролсизланиши кераклиги талаб этилган.

    Эйнштейн янги технологиялар «калтабинлар авлодини» пайдо қилишидан чўчиган

    Эйнштейнга тааллуқли деб билинадиган иқтибос:
    Мен технология оддий инсоний муносабатлардан устун қўйиладиган кунлар келишидан қўрқаман. Ўшанда аҳмоқлар авлоди дунёга келади.
    Одатда бу иқтибос интернет ва мобил алоқа болага қандай таъсир қилишини кўрсатиш учун ишлатилади. Лекин бу иқтибос уйдирмадан бошқа нарса эмас. 1995 йилда чиққан «Кукун» (Powder) фильмининг сценарий муаллифлари буни Эйнштейннинг гаплари қилиб кўрсатган. Аслида олим бундай демаган.

    Нисбийлик назариясини фақат Эйнштейн ва яна икки-уч одам тушунган

    Интернетда Эйнштейннинг нисбийлик назарияси қанчалик мураккаб эканлигини кўрсатиб берувчи турли ҳикоялар мавжуд. Улардан камида иккитаси чиндан ҳам содир бўлган.

    Масалан, бир куни астрофизик Артур Эддингтондан унинг рақиби Людвик Зилберштейн: «Дунёдаги нисбийлик назариясини тушунадиган уч одамдан бири эканингиз ростми?» — деб сўрайди. Эддингтон эса бир оз ўйланиб, кейин: «Учинчи одам ким экан?» — деб жавоб беради. У бу гапи билан Зилберштейн нисбийлик назариясини тушунувчилар қаторига кирмаслигига ишора қилган.

    Алберт Эйнштейн ва Чарли Чаплин

    Алберт Эйнштейн ва Чарли Чаплин
    Фото: Getty Images

    Иккинчи ҳолат: Эйнштейн 1931 йилда Чарли Чаплин билан учрашганида унга: «Санъатингиз мени ҳайратда қолдиради — бир оғиз гапирмайсиз, лекин ҳамма сизни тушунади», — дейди. Чаплин эса: «Сиздан эса бутун дунё ҳайратланади, гарчи айтаётган гапларингизни биров зиғирча тушунмаса ҳам», — деб жавоб беради.

    Аммо икки ҳикояда ҳам қаҳрамонлар муболағага йўл қўйган. Эйнштейннинг ўзи бир неча бор таъкидлаганидек, унинг назарияси физика бўйича маълумотга эга кишилар у ёқда турсин, ҳатто бунга қизиқиб кўрган одамлар учун ҳам тушунарли. Олим 1921 йили Чиcаго Daily Tribune журналига берган интервьюсида нисбийлик назариясини ҳеч ким тушунмаслиги ҳақида берилган саволга шундай жавоб беради:

    Қаерга борсам, шу саволни беришади. Бу абсурд. Етарлича илмий тайёргарликка эга бўлган ҳар қандай киши бу назарияни осонгина тушуна олади. Унда ажабланарли ёки сирли нарсанинг ўзи йўқ.

    Эйнштейн Нобель мукофотини нисбийлик назарияси учун олган

    Мукофот Алберт Эйнштейнга «назарий физикага қўшган ҳиссаси ва, айниқса, фотоэлектрик эффект қонунини кашф этгани учун» топширилган.

    Олимнинг ҳамкасби ва биографи Авраам Пейс изоҳига кўра, физика бўйича 1921 йилги мукофотни топширган Швеция Қироллик Фанлар академияси аъзолари орасида нисбийлик назариясини малакали баҳолай оладиган мутахассис бўлмаган. Эйнштейн пул мукофотини икки фарзанди билан қолган собиқ рафиқаси Милевага беради.

    24.05.2022, 12:05   Изоҳ (0)   44938
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.