Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Апрель ойида Буюк Британияда инфляция 9 фоизга кўтарилди. Бу 1982 йил март ойидан бери энг юқори кўрсаткичдир, ўшанда инфляция 9,1 фоизга етган эди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

2022 йил март ойида инфляция 7 фоизни ташкил этган эди. Буюк Британия Миллий статистика хизмати (ONS) маълумотларига кўра, дунёнинг бир қатор мамлакатларида COVID-19 пандемиясининг қайта авж олиши ва ҳарбий можаролар шароитида энергия, ёнилғи ва маҳсулотлар нархларининг ошиши инфляциянинг асосий омили бўлди.

Апрель ойида Буюк Британиянинг газ ва электр энергияси учун ўртача тўлови йилига 700 фунт стерлингга ошиб, 2 000 фунт стерлингга етди.

ONS маълумотларига кўра, 2022 йилнинг апрелини қўшганда, 12 ой ичида табиий газ 95,5 фоизга, электр энергияси 53,5 фоизга, автомобиль ёқилғиси нархи 31,4 фоизга кўтарилган. 

Бундан ташқари, шу вақт ичида мебель ва техник хизмат кўрсатиш сезиларли даражада – 10,7 фоизга, ресторан ва меҳмонхоналар – 8 фоизга, озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар – 6,7 фоизга ошган. 

Апрель ойида бензиннинг ўртача нархи литрига 1,62 фунт стерлингга етди. Бу ёнилғи учун энг юқори кўрсаткичдир. Бир йил аввал бензин литри 1,26 фунт стерлинг эди.

Айни пайтда Англия банки йил охиригача инфляция 10 фоизгача кўтарилишини башорат қилмоқда, бу эса ишсизликнинг кескин кўпайишига олиб келади.

Аввалроқ Англия банки асосий ставкани сўнгги 13 йилликдаги энг юқори даражага оширгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?