• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туркманистонда қўл ушлашиб юрган йигит-қизлар қўлга олинмоқда, аёлларга эса пардоз қилиш тақиқланмоқда. Президент алмашганидан кейин фуқароларнинг ташқи кўриниши ва хулқи жиддий назорат қилинмоқда

    Туркманистоннинг Мари шаҳрида ўнлаб йигит-қизлар жамоат жойларида қўл ушлашиб юргани учун қўлга олинган, деб ёзади Meduza «Азаттик радиоси»га таяниб.

    Фото: Flickr

    Фото: Flickr

    Полиция қўлга олинганларни «анъанавий жамият негизларини» бузганликда айблади. Бўлинмаларга улар қўлига кишан кийдирилган ҳолда олиб келинган; у ерда аёлларга маъруза ўқилиб, «эркаклар билан қўл ушлашиб, улар ахлоқ-одоб қоидаларини бузгани» айтилган.

    Қўлга олинганлар жамоат жойларида энди ҳис-туйғуларини намоён қилмаслик ҳақидаги тилхатга имзо қўйганидан кейин озод этилган. Полициячилар уларни яна шундай қоидабузарликка йўл қўйса, «жиддий муаммолар» кутиши ҳақида огоҳлантирган. «Азаттик радиоси» қайд этишича, Туркманистонда қўл ушлашиш расман тақиқланмаган.

    Аҳолининг, асосан аёлларнинг хулқи ва ташқи кўриниши устидан назорат ҳокимият тепасига Сердар Бердимуҳамедов келиши билан сезиларли тарзда кучайди — март ойида у президент сайловида ғолиб бўлиб, отаси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўрнини эгаллади.

    Апрель ойидан мамлакатда кўкрак ва лабни катталаштириш ёки татуаж каби баъзи косметик жарроҳликлар тақиқланди. Тирноқ ва киприк ўстирган аёллар кўчаларда оммавий қўлга олинаётгани хабар берилди. Аёллар уларни олдириб ташлашга ва катта жарималар тўлашга мажбурланган.

    Давлат корхоналари ходималарига ишдан бўшатилиш таҳдиди билан косметикадан воз кечиш ҳақида тилхат ёздирилган. Мактабларда катта синфда ўқувчи қизлар билан маникюр ва педикюр ножоизлиги тўғрисида «тушунтириш ишлари» олиб борилган. Давлат транспорт компанияларида ишлайдиган ўнлаб стюардессалар ва проводник аёллар кўкрак имплантлари қўйдиргани ва лабини шиширгани учун ишдан бўшатилган.

    Ташқи кўринишга нисбатан чекловлар киритилгани ҳақида расман эълон қилинмаган; раҳбарлар ўз ишчиларига тегишли норматив ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортган.

    Бундан ташқари, ҳукумат аёлларга автомобилнинг олдинги ўриндиғига ўтиришни тақиқлади. Ҳайдовчилар эса энди ўзларига қариндош бўлмаган аёлларни машинасида олиб юришига йўл қўйилмайди: йўл полицияси аёллар ўтирган машиналарни тўхтатиб, ҳайдовчи билан қариндошлик алоқалари ҳақидаги далилларни талаб қила бошлади.

    Ҳукуматга яқин манбалар «Азаттик»га маълум қилишича, ҳукумат аёллар учун чет элга чиқишни тақиқлаш устида ўйламоқда. У ҳолда улар фақат хорижда даволаниш учунгина Туркманистонни тарк этиши мумкин бўлади.

    Аёлларнинг ташқи кўриниши борасидаги қатъий чекловлар аввал, Гурбангули Бердимуҳамедов президентлиги даврида ҳам вақти-вақти билан эълон қилиб турилган. Аммо уларнинг ижроси устидан қатъий назорат бўлмаган.

    Эслатиб ўтамиз, Туркманистон президенти сифатида 2007 йилдан буён ишлаб келган Гурбангули Бердимуҳамедов 11 февраль куни ҳукуматни ёш авлодга топширишга қарор қилганини, ўзи эса парламент юқори палатаси раиси бўлиб қолишини маълум қилганди.

    Орадан бир ой ўтиб, 12 март куни мамлакатда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Унда амалдаги давлат раҳбарининг ўғли Сердар Бердимуҳамедов ғолиб бўлди. Сайлов кампанияси давомида у Туркманистоннинг нейтрал мақомини сақлаб қолиш, шунингдек, яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш ва халқаро ташкилотлар, хусусан, БМТ билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга ваъда берган.

    Мавзуга доир:

    • Аёллар ҳуқуқларини мунтазам равишда бузиб келаётган Туркманистон «БМТ-Аёллар» тузилмаси кенгаши таркибига сайланди
    • Ашхободда шорти кийиш тақиқлангани хабар берилди. Туркманистонда яна нималар ман қилинган?
    • Туркманистонда озиқ-овқат дўконларида навбатга туриш тақиқланди
    • Туркманистоннинг Аваза курортида аёлларга чўмилиш кийимида юриш тақиқланди

    15.05.2022, 11:11   Изоҳ (0)   47268
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитой ҳарбий кемалари баҳсли Сенкаку ороллари яқинидаги Япония сув ҳудудига кирди

    15.05.2022, 09:14

    G7 давлатлари Украинага қурол етказиш заруратга кўра ҳали узоқ давом этишини ваъда қилди

    15.05.2022, 08:12

    Грузия Жанубий Осетиядаги референдумни тан олмайди

    14.05.2022, 23:56

    Ким Чен Ин КХДРда бошланган коронавирус эпидемиясини мамлакат тарихидаги «буюк изтироб» деб атади. Икки ҳафта ичида у ерда 500 минг киши касалланган

    14.05.2022, 18:55

    БААнинг янги президенти этиб марҳум президентнинг укаси шайх Муҳаммад ибн Зайд Ол-Наҳаён сайланди

    14.05.2022, 16:11

    Эронда озиқ-овқат қимматлашиб кетди, норозилик намойишлари авж олди

    14.05.2022, 15:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.