• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жанубий Корея ва АҚШ Шимолий Кореянинг ракета учиришларидан хавотир билдирди

    Жанубий Корея ва АҚШ миллий хавфсизлик маслаҳатчилари Ким Сон Хан ва Жейк Салливан телефон орқали суҳбатда Шимолий Кореянинг ракета учиришларидан жиддий хавотир билдириб, уларни «провокация» деб атади.

    Шимолий Кореянинг Hwasong-17 қитъалараро баллистик ракетаси синовдан ўтказилмоқда.

    Шимолий Кореянинг Hwasong-17 қитъалараро баллистик ракетаси синовдан ўтказилмоқда.
    Фото: AP Photo

    «Иккала томон Шимолий Кореянинг сўнгги провокацион ҳаракатлари, жумладан, баллистик ракета учирилишидан жиддий хавотир билдирди ҳамда Жанубий Корея ва Қўшма Штатлар ўртасида Шимолга оид мувофиқлаштиришни янада кучайтиришга келишиб олди», — дейилади Жанубий Корея президенти маъмурияти баёнотида.

    Шунингдек, улар Байденнинг 20—22 май кунлари Сеулга бўлажак ташрифини муҳокама қилди ва бу икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли стратегик иттифоқни мустаҳкамлашда «катта бурилиш нуқтаси» бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

    Маслаҳатчилар ташриф муваффақиятли ўтишини таъминлаш учун ҳамкорликда ишлашни давом эттиришга келишиб олди, шу билан бирга улар ўртасида яқиндан ва япониялик ҳамкасби билан уч томонлама асосда маслаҳатлашувлар механизмини зудлик билан йўлга қўйиш зарурлигини қайд этди.

    Оқ уйнинг суҳбат ҳақидаги ҳисоботида маслаҳатчилар «президент Байден ва Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ўртасидаги учрашув замонавий АҚШ—Корея иттифоқининг кучи ва кенглигини намоён этиш учун имконият эканини таъкидлади».

    «Расмийлар Шимолий Кореянинг баллистик ракета учиришини БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини бузиш сифатида қоралади ҳамда КХДР томонидан таҳдидларни бартараф этиш, шунингдек, Корея ярим оролини тўлиқ ядросизлантириш бўйича умумий мақсадимизга эришиш учун яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди», — дейилади Оқ уй хабарида.

    12 май куни Шимолий Корея Япон денгизи томонга 3 та баллистик ракеталарни учирган эди. Ғарб оммавий ахборот воситалари бу КХДРнинг йил бошидан бери кетма-кет 15 марта ракета учириши эканини таъкидлади. Шимолий Корея бир неча кун аввал ҳам сувости кемасидан учириладиган баллистик ракетани синовдан ўтказган. Синов КХДРнинг Япон денгизи соҳилидаги Синпо шаҳри яқинидаги сувларда амалга оширилган.

    Март ойи охирида Ким Чен Ин мамлакатни фақат кенг кўламли ҳужум қуроллари ҳимоялай олишини айтиб, КХДР янада кучли қуролларни ишлаб чиқиши ва армияни қуроллантиришда давом этишига ваъда берганди. Пхеньян, шунингдек, Сеулнинг ҳарбий ҳаракатларига жавобан ядро қуролидан фойдаланиш билан таҳдид қилди; Шу билан бирга КХДР Жанубий Корея билан урушга қарши эканини ва уни душман деб ҳисобламаслигини билдирган.

    13.05.2022, 13:49   Изоҳ (0)   21637
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БМТ Украинада уруш сабаб 3,5 минг тинч аҳоли ҳалок бўлганини маълум қилди

    13.05.2022, 13:27

    Шимолий Корея COVID-19 дан биринчи ўлим ҳақида хабар берди

    13.05.2022, 13:10

    Украинани қайта тиклашга 500-600 млрд евро керак бўлади — Еврокомиссия

    13.05.2022, 12:48

    Коронавирус қурбонлари сони Европада 2 миллион, АҚШда 1 миллион кишидан ошди

    13.05.2022, 12:03

    Сомон йўли галактикаси марказидаги қора туйнук тасвири биринчи марта эълон қилинди

    13.05.2022, 11:52

    Литва 1 июндан Россиядаги элчисини чақириб олади

    13.05.2022, 11:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.