Литва 1 июндан Эйтвидас Баярунасни Россиядаги элчи лавозимидан чақириб олишга қарор қилди, деб ёзади Meduza.
Delfi ҳукумат қарори лойиҳасига таяниб хабар қилишича, 7 июндан Санкт-Петербургдаги консулхона тугатилади, у апрелда Россия томонидан ёпиб қўйилган эди.
Апрель бошида Литва Бучада тинч аҳоли вакиллари ўлдирилганидан кейин Россия элчисини мамлакатдан чиқариб юбориб, Клайпедадаги Россия консулхонасини ёпишга қарор қилганди. Россиядаги Литва элчиси ўз мамлакатига қайтиб келиши ҳақида ўшандаёқ эълон қилинганди.
10 май куни Литва сейми Россияни «террорчи давлат» деб тан олиш ҳақида резолюция қабул қилган эди.
Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан Европа Иттифоқи давлатлари Россияга нисбатан қаттиқ санкциялар жорий этди. Литва расмийлари иттифоққа аъзо давлатлар ичида биринчи бўлиб Россия газидан бутунлай воз кечди, россияликларга қисқа муддатли визалар беришни тўхтатди, Россия билан дипломатик ваколатхона даражасини пасайтирди ва Россия элчисини мамлакатдан чиқариб юборди.
Изоҳ (0)