Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Италия Кубогининг финалида «Ювентус» 11 май, чоршанба куни «Интер»га қарши баҳс олиб борди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Учрашувинг 6-дақиқасида Николо Барелла ҳисобни очди. 50-дақиқада Алекс Сандро мувозанатни тиклади. Орадан 2 дақиқа ўтиб, Душан Влаҳович туринликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 80-дақиқада Ҳоқон Чалхонўғлу пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида дарвозалар дахлсизлиги сақланди ва жамоалар қўшимча бўлимларга йўл олди.

99-дақиқада «Ювентус» дарвозаси томон пенальти белгиланди. Бу сафар Иван Перишич зарбада адашмади ва «нераззурилар»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 3 дақиқадан сўнг Перишич дублни расмийлаштирди.

Шу тариқа, «Интер» 2021/22 йилги мавсум Италия Кубоги соҳибига айланди.

Италия Кубоги

Финал

11 май, чоршанба

«Ювентус» — «Интер» 2:4

Голлар: 0:1 – 6 Барелла, 1:1 – 50 Алекс Сандро, 2:1 – 52 Влаҳович, 2:2 – 80 Чалхонўғлу (пенальти), 2:3 – 99 Перишич (пенальти), 2:4 – 102 Перишич.

«Ювентус»: Перин, Данило (Мората, 41), Келлини (Артур, 84), де Лигт, Алекс Сандро (Пеллегрини, 90), Куадрадо, Рабьо, Закария (Локателли, 67), Дибала (Кин, 100), Влаҳович, Бернардески (Бонуччи, 67).

«Интер»: Ҳанданович, Дармиан (Думфрис, 63), де Врей, ДъАмброзио (Димарко, 63, Бастони, 116), Шкриньяр, Перишич, Брозович, Чалхонўғлу (Видаль, 90), Барелла, Жеко (Корреа, 63), Мартинес (Санчес, 90).

Огоҳлантиришлар: Брозович (55), Локателли (90) Видаль (119).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди