• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Маҳбуслар орасида отасини машҳур қилган UFC чемпиони. Камару Усмоннинг сирли мотивацияси ҳақида

    Камару Усмон энг кўп танқид қилинадиган UFC чемпионларидан бири ҳисобланади. У 2013 йилдан бери бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган, ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камарини беш марта ҳимоя қилган ва бу борада Жорж Сен-Пьердан ҳам ўзиб кетган (Жорж дивизионда 13 марта ғалаба қозонган бўлса, Камаруда бу кўрсаткич 15 тани ташкил қилади). Усмон ўз даврининг юлдуз жангчилари Демиан Майя, Тайрон Вудли, Гильберт Бёрнс, Колби Ковингтон ва Хорхе Масвидални ер тишлатган (сўнгги иккисини икки мартадан).

    Усмоннинг Масвидалга қарши реванш жанги олдидан уни томошабинлар ҳуштакбозлик билан кутиб олди — улар Усмоннинг жангларини томошабоб деб ҳисобламас ва унинг кураш тушишга бўлган муҳаббатини қиммат «уйқу дориси» деб атайди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Бироқ ўша сафар Камару барчани ҳайратда қолдирди: у нафақат Масвидални нокаутга учратди (Хорхе охирги марта 2008 йилда нокаутга учраган), балки биринчи марта отасини октагонга олиб чиқди ва унга чемпионлик камарини тутқазди. Муҳаммад Усмон (Камарунинг отаси) учун бу катта воқеа: у Америка қамоқхонасида 10 йилдан ортиқ «ўтириб чиққан» ва фақат 2020 йилнинг февралида озодликка чиққан, Камару уни айбсиз деб билади.

    Катта Усмон ўғлининг жангларини телевизорда кўрган, ҳозир эса унга томошабинлар орасидан мухлислик қилади. Бу оила учун ниҳоятда таъсирли воқеа...

    Усмоннинг отаси катта оилани Нигериядан АҚШга олиб келган. У дастлаб муваффақиятга эришади, аммо Камару 23 ёшдалигида фирибгарлик учун қамалиб кетади

    Муҳаммад Усмон Нигериядан АҚШга 1998 йилда, Камару икки ёшда бўлганида кўчиб ўтган. У дастлаб Нигерия, кейинчалик АҚШ армиясида хизмат қилади, шу билан бирга фармацевтика соҳаси бўйича ҳам таҳсил олади. Муҳаммад ватанига диплом билан қайтишни режалаштирганди, бироқ вақт ўтгач, АҚШда қолиб, оиласини ҳам шу ерга кўчиришни истаётганини тушуниб етади (бу пайтга келиб, унинг уч нафар ўғли бор эди).

    Муҳаммад ўзини бизнесга уради ва тезда ишлари юришиб кетади. Аммо оиласини кўчириш учун унга олти йил керак бўлади: 1989 йилдан 1995 йилгача у бирор марта ҳам Нигерияга бормайди. Муҳаммад қариндошлари билан телефон орқали гаплашар ва АҚШда бўлган ватандошлари орқали хатлар жўнатиб турарди. Кўпинча у уйига конвертда пул жўнатар ва совғаларни ҳам почта орқали юборарди.

    «Муҳаммад болаларга видео ўйин юборганида улар унинг нималигини сўраганди. Бизда электр йўқ эди, уларга: ‘Дадангиз Америкага борганингизда ўйнайсизлар деб ўйинчоқ юборибди’, дедим. Биз уни улаш учун нақ икки ҳафта кутишимизга тўғри келди, ўшанда болалар биринчи марта экранда сакраб турган кичик тасвирни кўрганди. Улар бундан жуда ҳаяжонланиб кетганди», — дея ёдга олганди Камарунинг онаси Афишету.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Оила кўчиб ўтгандан сўнг болалар Америка мактабига боради, айнан ўша ерда Камару курашга қизиқиб қолади. Бироқ ота-онаси уни қўллаб-қувватламайди: улар мусобақаларга бормас ва ўғлининг жароҳат орттириб олишидан хавотирланарди. Ҳар сафар Камару онасига кураш ҳақида гапирмоқчи бўлса, шундай жавоб оларди: «У ерда бошқа болалар билан жанжаллашасанми? Бизни ҳар куни мактабга чақиришларини хоҳлайсанми?». Афишету ўғилларининг безори бўлиб кетишидан ва турмуш ўртоғининг уринишлари бесамар кетишидан қўрқарди.

    Аммо Камару курашда муваффақиятга эриша бошлайди: дастлаб ўрта мактаб даражасида (рекорд 53-3), кейин эса Небраска университетида, Камару у ерга айнан спортдаги ютуқлари туфайли қабул қилинганди. Катта Усмон ўғлининг кураш мусобақаларини уч марта кўрган, холос. Охиргиси 2009 йилда Ҳюстон иккинчи дивизионида, Камару унда биринчи ўринни эгаллайди. Ўша йилнинг ёзида Муҳаммад ҳибсга олинади, 2010 йилнинг май ойида эса 15 йиллик қамоқ ва 1,3 миллион долларлик жаримага ҳукм қилинади.

    У оиласининг кўз ўнгида ҳибсга олинади: махсус кучлар Усмонларнинг уйига бостириб кириб, эшикни очган Муҳаммаднинг 20 ёшли ўғлини итариб юборади. Ўша пайтда Камару 23 ёшда эди.

    Катта Усмон соғлиқни сақлаш соҳасида фирибгарликда айбланади, аммо Камару отасининг айбсиз эканлигига ишонади

    Катта Усмоннинг жинояти маиший ўғрилик эмасди — у таълим олган ва бизнес билан муваффақиятли шуғулланадиган одам эди. Муҳаммад шошилинч тиббий ёрдам кўрсатадиган (жумладан, оғир беморларни ташишга мўлжалланган) иккита компанияга эгалик қиларди: Royal Ambulance (2003 йилда ташкил этилган) ва First Choice EMC (2005 йил). У бизнесни менежерлар жамоаси ёрдамида бошқарарди. Камарунинг сўзларига кўра, айнан улар отасининг «тагига сув қуйган».

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «У Далласда катта бизнесга эгалик қиларди, бу тиббий ёрдам кўрсатадиган компанияга ўхшаш нарса эди. Лекин ўз бизнесини йўлга қўйиб, бойиб кетган муваффақиятли мигрантлар одамларга ёқавермайди. Отам бизнес бўйича мутахассис бўлмагани учун компанияга одамларни ёллашда хатога йўл қўйган. Ходимлар ўз айбига иқрор бўлса-да, суд қонунни билмаслик, жавобгарликдан озод қилмаслигини айтиб, ҳамма айбни унга ағдарди, натижада отам 15 йил олди», — деганди Усмон Жо Роган билан бўлган суҳбатда.

    Катта Усмон соғлиқни сақлаш соҳасида кўплаб фирибгарлик ҳаракатларида ва давлатдан пул олган сохта компания яратишда (суғурта тўловлари учун ҳам сохта ведомостлар тузган) айбланган. Федераллар ҳужжатларни ўрганаётганда шубҳали нарсаларни пайқайди, аммо беморлар билан суҳбатдан сўнг ҳамма нарса аниқ бўлади. Муҳаммадга айбини тан олиш таклиф қилинади. Гарчи жазо муддати қисқариши мумкин бўлса-да (беш йилгача), у буни рад этади.

    «Тан оладиган ҳеч нарса йўқ ва ҳеч қандай нотўғри иш қилмаганман, нега келишувга рози бўлишим керак?», — деганди ўшанда катта Усмон.

    Бу оила учун мураккаб даврлар эди, чунки расмийлар Муҳаммаднинг барча банк ҳисобларини музлатиб қўйди. Кейин Камару спорт фаолиятини бошлашга қарор қилади ва отасидан розилик олиш учун қамоққа келади:

    «У олдимга келди ва жангчи бўлишни хоҳлаётганини айтди. Телефонидаги машғулотлари видеосини ойнадан кўрсатди. Ўғлимга унинг бундай иш билан шуғулланишини хоҳламаганимни айтдим, лекин барибир унга розилик бердим».

    Муҳаммад Усмон ўғлининг жангларини камерадошлари билан телевизорда томоша қиларди. Айнан шунинг учун Камару телевизорда кўрсатилмайдиган мусобақаларда жанг қилишдан бош тортган

    Мураккаб стартдан сўнг (биттадан ғалаба ва мағлубият) Усмоннинг карьераси фақат яхши томонга қараб ривожланди. У 2012 йилда MMA’да дебют қилди, 2015- йилда The Ultimate Fighter реалити-шоусида ғолиб чиқди ва UFC билан шартнома имзолади, 2019 йилнинг март ойига келиб эса промоушен чемпиони бўлди. Усмон ташкилотдаги деярли барча жангларни пуллик PPV тизимида эмас, балки телевизорда намойиш этиладиган мусобақаларда ўтказди. У буни отаси учун қилади: Камару жангларини отаси кўришини хоҳлаган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Отасининг жангларни қандай кўриши ҳақидаги савол 2015- йилда, TUF’даги дебютидан олдин пайдо бўлганди. Ўшанда Камару қамоқхонада олтита телевизор ўрнатилган хонани кўради ва фақат телевизорда кўрсатиладиган турнирларда жанг қилишга қарор қилади. Ўз навбатида UFC раҳбарияти ҳам унга ён босади — Камару чемпионлик жангларидан ташқари барча баҳсларни ТВда олиб берилган мусобақада ўтказади.

    Камару қамоқхонада ўғлининг ғалаба қозонишини кўриш отаси учун қанчалик муҳимлигини яхши тушунарди:

    «Бундай жойда ўзингизни осонгина рад этилган, кераксиз ҳис қилишингиз мумкин, гўё сизни ҳеч ким кутмаётгандек. У ерда ҳамма бокс билан шуғулланганини ёки қариндошларидан кимдир боксчи бўлгани ҳақида гапиради. Аммо отамга ёрдам бера олганимдан ва унинг ўғли кимлигини ҳаммага кўрсата олганимдан фахрланардим», — деганди Камару ESPN телеканалига берган интервьюсида.

    Усмоннинг гапи тўғри чиқди — унинг жангларини бутун қамоқхона томоша қиларди, отаси эса маҳбуслар орасида яхшигина машҳурликка эришади. Маҳбусларнинг ҳаёти Камарунинг жанглари атрофида қуриларди — ҳамма жангларни муҳокама қилар, навбатдагиларига эса тахминлар билдирарди. Ҳатто маъмурият ҳам уларга ён беради: маҳбусларга шовқин кўтариш ва кечгача телевизор кўришга рухсат берилади.

    «Очиғини айтаман, биз бу жанглардан бошқа нарсани кутмасдик. Бу барча маҳбуслар, оқ танлилар, қора танлилар, мексикаликлар йиғиладиган ва уларнинг барчаси томошадан завқланадиган жой бўлган. Ҳамма бир-бири билан мулоқот қила оладиган вақт эди, ўша пайтда биз қаерда эканимизни, нималарни бошдан кечираётганимизни унутардик. Жангдан кейин ҳам бир неча ҳафталаб унинг тафсилотларини муҳокама қилардик. Камарунинг жанглари туфайли қамоқхонадаги вақт тезроқ ўтарди», — дея эсга олганди Усмоннинг отасининг камерадоши Ди Рей.

    Катта Усмон ўғлининг Тайрон Вудли ва Колби Ковингтонга қарши чемпионлик жангларини кўра олмайди, бу жанглар фақат PPV’да кўрсатилган (UFC’нинг позициясига кўра). Аммо 2020 йил февраль ойида, ўн йиллик қамоқдан сўнг Муҳаммад муддатидан олдин озод қилинади. У ўғли билан бирга Масвидалга қарши биринчи жангга бормоқчи бўлади, бироқ коронавирус пандемияси туфайли UFC турнирни Лас-Вегасдан БААга кўчиришга мажбур бўлганди. Муҳаммад ўғлининг жангини яна телевизорда томоша қилади, бироқ бу сафар озодликда.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Масвидал билан реванш жангида Усмон барчани ҳайратда қолдирди: у зерикарли жангчи эмаслигини ва рақибларини нокаутга учрата олиши мумкинлигини исботлайди. Гарчи бунгача Гильберт Бёрнсни нокаутга учратиб, Колби Ковингтоннинг жағини синдирган бўлса-да, бу сафарги ғалаба ўзгача эди. Аммо Камару учун асосий мукофот отасини бахтли кўргани бўлди: жанг якунида ғолиб номи эълон қилинганидан кейин Камару унга чемпионлик камарини тақиб қўйди. Муҳаммад эса кўз ёшларини ушлаб тура олмайди, кўринишидан у сайёрадаги энг бахтли отага ўхшарди.

    Бошқа мақолалар: 

    • Кличколар оиласининг ғаройиб ҳикояси: боксчиларнинг бобоси татарлар депортациясига раҳбарлик қилган, отаси генерал бўлган, бувиси эса яҳудийлар геноцидидан омон қолган
    • Тайсон ва Муҳаммад Алини миллионлаб долларга «ухлатган» ва арзимаган чақалар эвазига шерикларини ўлдирган каллакесар промоутер Дон Кинг ҳақида
    • Олдини олиш мумкин бўлган фожиа. Нокаутчи Жеральд Маклелланнинг ҳаётини барбод қилган жанг ҳақида

    11.05.2022, 23:50   Изоҳ (0)   35880
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суперлига. «Навбаҳор» ва «Қўқон-1912» сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди, «ОКМК» Навоий жамоасини йирик ҳисобда ютди

    11.05.2022, 21:35

    УЕФА Чемпионлар Лигаси ва бошқа Еврокубокларнинг янгиланган форматини эълон қилди

    11.05.2022, 17:01

    Расман: «Бунёдкор» Шуҳрат Мақсудовни истеъфога чиқарди

    11.05.2022, 15:50

    Ўйин вақтида ҳушини йўқотган «Барселона» ҳимоячиси Роналд Араухонинг ҳолати юзасидан маълумот берилди

    11.05.2022, 13:26

    «Ливерпуль»нинг уч футболчиси АПЛ жорий мавсумида 15+ гол урди. Ундан аввал фақат бир жамоа бу натижани қайд этган

    11.05.2022, 10:01

    Ла Лига. «Барселона» 104 дақиқа давом этган ўйинда ишончли ғалабага эришди, Обамеянгдан дубль, Дембеледа 2 та ассист

    11.05.2022, 02:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Систит — бу уят эмас!


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.