Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ «Вильярреал»га қарши ўйиндан (3:2) сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images
Финалда «Реал» билан тўқнаш келишни хоҳлайман. Улар бир марта бизни финалда мағлуб этганди, келинг, яна бир марта ўйнаймиз.

Сўнгги 5 йилда 3 марта финалга чиқдик. Кийим алмаштириш хонасида барча хурсанд. Бугун байрам қиляпмиз, аммо эртадан яна диққатимизни жамлаймиз.

Жамоа учун бор кучимни сарфлайман. Битта совринни қўлга киритдик. Олдинда Англия Кубоги финали ва Чемпионлар Лигаси финали турибди. Мавсум охирида нималарни хоҳлаётганимни биламан.

Албатта, бизнинг мақсадимиз — квадрупл. Ҳар доим АПЛ ва Чемпионлар Лигасида зафар қучишни хоҳлаганман. Нега буни қилмаслик керак?

Муҳаммад Салоҳ, «Ливерпуль» футболчиси

Чемпионлар Лигаси ярим финалининг иккинчи ўйинида «Манчестер Сити» Мадридда «Реал» билан тўқнаш келади. Жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйин 4:3 ҳисобида «шаҳарликлар» фойдасига ҳал бўлганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар