Лионель Мессининг футболкаси 427 минг еврога сотилди, дея хабар қилди Marca нашри.
Ҳозирда «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилаётган аргентиналик ҳужумчининг «Барселона» сафида 500-голини урган ўйинда кийган футболкаси кимошди савдосида 427 680 еврога харид қилинди.
Ушбу харидни футболканинг янги эгаси «Муқаддас Грааллар ичида энг муқаддаси», — деб изоҳлаган.
Месси «Барселона» сафидаги 500-голини 2017 йил «Сантьяго Бернабеу»да «Реал»га қарши ўйинда (3:2) урганди. Голдан сўнг Лионель футболкасини ечиб, уни трибунага қарата кўтарганди. Ушбу ҳаракат интернетда жуда машҳурликка эришган ва кўплаб мемларга сабаб бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)