Италиялик мураббий Карло Анчелотти «Реал»дан сўнг фаолиятини якунлаши мумкинлигини тан олди.
Эҳтимол, «Реал»даги ушбу босқичдан сўнг фаолиятимни якунларман. Лекин бу ерда яна 10 йил қолишимни хоҳлашса, қолишга тайёрман.Мадриднинг «Реал» клуби Испания чемпионати 34-турида «Эспаньол»ни мағлуб этиб (4:0), муддатидан аввал чемпионликни ҳал қилди. Карло Анчелотти Европанинг топ-5 лигаларида чемпион бўлган тарихдаги илк мураббийга айланди. Анчелотти 2004 йил «Милан» билан А Серияда, 2010 йил «Челси» билан АПЛда, 2013 йил «ПСЖ» билан Лига 1 да ва 2017 йил «Бавария» билан Бундеслига ғолиблигини қўлга киритганди.Набираларим билан вақт ўтказишни, рафиқам билан бирга таътилга чиқишни хоҳлайман. Кечиктиришга мажбур бўлаётган ишларим бор. Умуман бормаган жойларимга боргим келади. Ҳеч қачон Австралияда бўлмаганман, Рио-де-Жанейрога бормаганман. Синглимни ҳам тез-тез йўқлаб туришни истайман.
Афсуски, барчасини бажаришга имкон йўқ, шунинг учун фаолиятимни якунласам, бу ишлар билан шуғулланаман.
Карло Анчелотти, «Реал» бош мураббийи
Изоҳ (0)