«Ливерпуль» Чемпионлар Лигаси ярим финалида «Вильярреал» устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди.
Мерсисайдликлар бир мавсум давомида урилган голлар сони бўйича клуб рекордини қайд этди.
Юрген Клопп шогирдлари 2021/22 йилги мавсум давомида 139 та гол урди. Бу жамоа учун алоҳида олинган мавсумда урилган голлар бўйича рекорд ҳисобланади.
Жамоа ҳозиргача барча мусобақаларда 57 та ўйинда иштирок этди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)