«Бавария» ҳужумчиси Томас Мюллер мюнхенликлар билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда немис клуби матбуот хизмати маълум қилди.
Германиялик футболчи «Бавария» билан 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди.
Мюллер 10 ёшидан «Бавария» академиясида шуғулланишни бошлаган. 2007 йилдан буён мюнхенликларнинг асосий жамоасида тўп суради. Томас шу вақтга қадар «Бавария» сафида 624 та ўйин ўтказган.
Томас Мюллер 2021/22 йилги мавсум Бундеслигада 30 та ўйинда иштирок этиб, 7 та гол ва 17 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)