• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Жумбоқли ЖЧ—1998 финали, семириб кетиши ва ғалати соч турмаги. Биз билган Роналдонинг биз билмаган томонлари

    Ўтган асрнинг охири ва жорий юз йилликнинг бошидаги энг машҳур ҳужумчиси бўлган Роналдо ва унинг футболчилик маҳорати ҳақида жуда кўп гапирилган. Бугунги кундаги дунё футболи юлдузларининг аксарияти уни ўзига кумир деб билиши ҳам «Феномен» лақабини олган Роналдонинг қанчалик етук ўйинчи бўлганига исбот бўла олади. Бироқ кўпчиликка «сўйлоқ» ҳақида ҳаммаси ҳам маълум эмас. Мисол учун, унинг нима сабабдан бунчалик даражада семириб кетгани исталган футбол мухлисига қизиқ. Қуйида шу ва Роналдо ҳақидаги бошқа қизиқ, айни пайтда жумбоқли саволларга жавоб берилади.

    1998 йилги Жаҳон Чемпионати финали олдидан нима бўлган?

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Нега Роналдо 1998 йилда Францияда бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионати финалида жуда суст ҳаракат қилган? Ўйиндан бир неча соат олдин уни нима безовта қилган? Ким ва нима сабабдан касал бўлишига қарамай унга майдонга тушишга рухсат берган? Буларнинг барчаси футбол тарихидаги энг катта сирлардан бири ва бутун бошли Бразилияни абадий қийнаб келадиган дарддир. Мамлакатнинг ёрқин юлдузи, сайёрадаги энг яхши ёш футболчи ва «қотил» форвард ҳал қилувчи паллада шунчаки ожиз ва зарарсиз бўлиб қолади.

    «Стад де Франц»га жўнаб кетишидан бир неча соат олдин Роналдо меҳмонхонадаги номерида дам олаётганди. Асосий версияга кўра тутқаноқ вақтида Роналдо ухлаётган бўлган. Шунингдек, бошқа, муқобил версия ҳам бор: у жуда ноқулай ва нотўғри ҳолатда узоқ вақт телевизорда мотоцикл пойгасини томоша қилган. Бу ҳақда Роналдонинг аҳволи ҳақидаги ҳужжатларни ўрганган «Интер»нинг тиббий масалалар бўйича собиқ мутахассиси Бруну Кару сўзлаб берган.

    Ўйинчиларнинг ҳикояларига асосланган энг кенг тарқалган версияга кўра эса ҳаммаси тушликдан кейин содир бўлган — Роналдо йиқилади ва қалтирай бошлайди, қўллари билан танаси ҳамда юзига ура бошлайди. Роналдо билан бир хонага жойлашган Роберто Карлос эса ваҳимага тушиб, баланд овозда барчани ёрдамга чақиради. Хонага дарҳол Эдмундо югуриб келади.

    «Буни кўриб, шок ҳолатига тушиб қолдим. Даҳшатли ҳолат. Роналдо ерда ётар, тишларини бир-бирига қаттиқ теккизиб олганди, оғзидан эса кўпик чиқиб турарди. Тилини ушлаб қолиш керак эди», — деб эслайди Эдмундо воқеани ўрганиш жараёнида.

    Кардиология соҳасида катта малакага эга бўлган шифокор Каруга кўра, барча ҳужжат ва таҳлиллар Роналдода эпилепсия хуружи бўлмаганини кўрсатган — муаммо юрак-қон томир тизимида кузатилган, нотўғри ташхис ва даволаш Роналдога тузатиб бўлмас даражада зарар келтириши мумкин бўлган.

    «Роналдо узоқ вақт нотўғри ҳолатда бўлган, бу қон айланишига тўсқинлик қилган ва юрак соҳасидаги муаммоларни келтириб чиқарган. Яхшиямки, унинг ёнида Роберто Карлос бўлган. Клиникада шифокорлар бошқа нарсани излаган, шу боис ҳеч ким электрокардиограммани ростмана ўрганиб ўтирмаган ҳам. Бу нарса муаммо айнан шу ерда эканлигини тўғридан-тўғри кўрсатади. Кейин Роналдога тутқаноқ ҳолатларида қўлланиладиган, аммо юрак муаммолари учун мос бўлмаган кучли дори воситалари берилади. Бу Роналдони тинчлантирибгина қолмай, шунингдек, бўшаштириб ҳам қўяди, мос равишда бу унинг ўйинига таъсир қилади. Ўйиндан кейин у худди гўдак каби узоқ вақт тик туролмас ва мувозанатни сақлай олмасди», — деганди Кару.

    Роналдонинг ўзи эса ҳаммадан анъанавий версияга ишонишни сўрайди, эҳтимол, муаммо кучли стресс туфайли юзага келгандир (футболчилар Роналдо, тахминан, бир ҳафта давомида тушкун кайфиятда юрганини айтган). Фитна назариялари орасида футболчининг французлар томонидан заҳарлангани ҳақидаги тахмин бошқаларидан ажралиб туради, аммо бу (жиддий) айбловларни тасдиқлайдиган бирон бир факт йўқ.

    Бундан ташқари, Роналдо «Интер» маслаҳатчиси Карунинг талқинига қулоқ солмасликни сўрайди: «Кўпчиликнинг ҳамон бу воқеа ҳақида шов-шувлар яратишга уринаётганидан жуда хафаман. Шифокорлар қўлидан келганини қилиб, ҳамма нарсани тўғри аниқлаганига ишончим комил».

    Роналдо клиникада кўрикдан ўтаётганида, жамоа стадион томон кетаётган бўлган. Финал бошланишига 72 дақиқа қолганида маъмурлар томонидан тўлдирилган бошланғич таркибнинг дастлабки вариантидан Роналдо жой олмаган. Табиийки, бундан бутун дунё футбол жамоатчилиги ҳайратга тушади.

    25 дақиқадан сўнг эса шифокорлар Роналдонинг умумий ҳолати яхши эканлигини ва майдонга чиқишга тайёрлигини айтади. Бразилия терма жамоаси дарҳол ФИФАдан алмаштиришга рухсат сўрайди ва асосий юлдузининг майдонга тушишига розилик олади. Лекин бу якунда ҳеч нарса бермайди.

    0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг Роналдо фалсафий фикр билдириш билан чекланади: «Биз Жаҳон Чемпионати финалида мағлуб бўлдик, лекин ҳаётим учун кечган бошқа жангда ғалаба қозондим».

    Нега Роналдо 2002 йилги Жаҳон Чемпионатига ғалати соч турмаги билан келган?

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Роналдонинг 2002 йилги Жаҳон Чемпионатидаги ажойиб ўйинини унутиб бўлмайди. Бу шунчаки юқори даражали ҳужумчининг ўз савиясига мос ўйин эмас, балки том маънодаги даҳонинг драмаси эди: жароҳат туфайли деярли икки йил ўтказиб юборилганидан кейин у ақл бовар қилмайдиган даражага қайтади ва мусобақанинг энг яхши тўпурарига айланади. Мусобақадаги 8 та гол ва финалдаги Оливер Кан дарвозасига киритилган дубль — бундан ёрқинроқ нимадир бўлиши қийин.

    Роналдо нафақат даҳшатли голлари (ва уларнинг сони) билан, балки ностандарт соч турмаги билан ҳам кўпчиликнинг ёдида қолади. Маълум бўлишича, унинг ҳам ўзига хос келиб чиқиш тарихи бор экан.

    «2002 йилги Жаҳон Чемпионати олдидан бўғимларимда оғриқ бўлган, атиги 60 фоизга тайёр эдим. Ҳамма фақат аҳволим ҳақида гапирарди, маълумотлар фонини ўзгартириш учун сочимни олдириб ташладим. Базага янги соч турмаги билан келганимда, барча жароҳат ҳақида гапиришни тўхтатди ва фақат сочларимни муҳокама қила бошлади», — дея тан олганди Роналдо бир неча йил ўтгач.

    Соч турмагининг ноодатий эканлигига қарамай, у жуда машҳур бўлиб кетади. Яқинда ҳатто Неймар ҳам афсонага ўхшаш учун 2002 йилда сочини худди шундай олдирганини айтганди.

    Нега Роналдо семириб кетяпти?

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2006 йилда Фабио Капелло иккинчи марта «Реал»ни қабул қилиб олганида Роналдонинг аҳволи уни энг кўп ҳайратга солган нарса бўлган. Бразилияликнинг доимий равишда вазни ортиб борарди.

    «Унинг вазни 96 кг эди. Бир сафар ундан 2002 йилги Жаҳон Чемпионатида вазни қанча бўлганини сўрадим. 84 кг бўлганини айтди. Шунда ундан камида 90 килогача вазн ташлашни сўрадим, лекин ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Шунга қарамай мендан бирга ишлаган энг яхши футболчини танлашни сўрашса, барибир унинг исмини айтаман. У ва Марко ван Бастен», — дейди Капелло.

    Ўшанда «Реал» ва Бразилия терма жамоасидаги жамоадошлари уни тез-тез масхара қилиб турарди. Ҳаммага афсона шунчаки овқатланишни яхши кўрадигандек туюларди, лекин аслида ҳаммаси жиддийроқ бўлиб чиқади.

    2007 йилда Роналдога гипотиреоз ташхиси қўйилади — қалқонсимон без гормонларининг етишмаслиги, бунда моддалар алмашинуви (метаболизм) жараёни жуда секинлашади.

    Роналдо шундан кейин ҳам яна тўрт йил азоб чекади, уни жароҳатлар таъқиб қилади, машқ қилиш тобора қийинлашиб боради, касаллик эса кучайиб бораверади. 2011 йилда у аниқ қарорга келади: «тугатиш вақти келди».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Касаллигимни назорат қилиш учун (футболда) антидопинг қоидалари билан тақиқланган гормонларни қабул қилишим керак. Миям давом этишни хоҳлайди, лекин танам бунга қодир эмас.

    Мағлубиятни тан олишим керак. Ўз танамга ютқаздим», — деганди Роналдо.

    Мавзуга доир:

    • Роналдодан Умит Давалагача. ЖЧ—2002 мусобақасининг антиқа соч турмаклари (фото)
    • Месси — «бурга», Роналду — «йиғлоқи». Жаҳон футболи юлдузларининг кулгили лақаблари
    • Пеле, Марадона, Роналдо ва «ўзга сайёраликлар». Футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилар ҳақида

    28.04.2022, 23:50   Изоҳ (0)   45186
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Расман: «Ливерпуль» Юрген Клопп билан шартнома узайтирди

    28.04.2022, 23:13

    «ПСЖ» 222 млн еврога харид қилинган Неймарни арзон нархга сотиб юборишга тайёр

    28.04.2022, 20:01

    Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди

    28.04.2022, 19:40

    «4 ой ичида иккинчи марта ўлдига чиқаришди». Мино Райола вафот этгани ҳақидаги хабарлар инкор этилди

    28.04.2022, 18:09

    Машҳур футбол агенти Мино Райола 54 ёшида вафот этди

    28.04.2022, 17:11

    УЕФА Чемпионлар Лигасида «тўрт финалчи» тизимини жорий этмоқчи

    28.04.2022, 17:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

    Жалолиддин Машарипов узоқ муддатга сафдан чиқди — манба

    Спорт | 5 август, 23:05

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05

    Бўстонлиқдаги тоққа юк машинасида чиқинди тўккан фуқаролар жазоланди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:58

    Гулистондаги драма театрида чиққан ёнғин қарийб 1 соатда ўчирилди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:45

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Авазада Марказий Осиё ва Озарбайжон миллий кунларига бағишланган тадбир ўтказилди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:31

    Эрон МI6 нинг махфий ахборотидан айирбошлаш воситаси сифатида фойдаланмоқчи

    Дунё | 5 август, 22:30

    Суперлига. “ОКМК” меҳмонда “Пахтакор”дан устун келди

    Спорт | 5 август, 22:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.