«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп мерсисайдликлар билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Келишувнинг тафсилотлари расман маълум қилинмаган. Хабарларга кўра, 54 ёшли мутахассис ва унинг штаби «қизиллар» билан 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган битим имзолаган.
Шунингдек, янги келишувга кўра, мутахассис аввалгидек йилига 10 миллион фунт маош олиши айтилган.
Клопп «Ливерпуль»ни 2015 йилдан бери бошқариб келади. Бу вақтда у клуб билан бешта совринга эга чиқди, улар ичида Англия чемпионлиги ва ЕЧЛ бош соврини ҳам бор.
Айни вақтда «Ливерпуль» АПЛда иккинчи ўринда кетмоқда, Чемпионлар Лигасида эса ярим финалда иштирок этяпти.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)