Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида коррупцияга қарши курашиш йўналишида тезкор тадбирлар ўтказилди, деб хабар беради ЎзА.
Ушбу тадбирлар давомида Самарқанд шаҳарларининг биридаги тиббиёт бирлашмаси фельдшери А.Э. маҳаллий фуқарони ҳамширалик лавозимига ишга жойлаштириш эвазига ундан 1000 доллари талаб қилиб, 400 доллар ва 1 миллион сўм пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари билан ҳамкорликдаги яна бир тезкор тадбирда эса туманлардан биридаги тиббиёт бирлашмаси бўлим мудири Б.Я. маҳаллий фуқарони ҳамшира лавозимига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, ундан 500 долларни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мансабдорларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Навоийда олий тоифали суд тиббий эксперти 1,5 млн сўм пора билан қўлга тушгани, Оҳангаронда фуқарони металлургия комбинатига ишга киритиш учун 3 минг доллар сўраган шахслар ушлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)