• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда чет элда ишлаш истагида бўлган фуқароларга инглиз тилини ўргатиш бўйича бепул курсларни ташкил этиш таклиф қилинди

    Ўзбекистон Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари маҳаллаларда инглиз тилини бепул ўргатишни курсларини ташкил этиш таклифи билан чиқди. Шу орқали ўзбекистонликлар эътиборини инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатлар меҳнат бозорига қаратиши мумкин ва бу билан Россияга қарамликни камайтириш осонроқ бўлади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    2021 йил якунларига кўра Ўзбекистонга ўтказилган пул маблағлари ҳажми 8,1 миллиард долларни ташкил қилган. Бунинг 70 фоизи ёки 5,6 миллиард доллари Россиядан ўтказилган. Ўша йили Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотларига кўра) 1 036 305 кишини ташкил қилган. 2021 йилда ҳар бир меҳнат муҳожирининг ойлик ўтказмаси 453 долларни ташкил қилган.

    «Эмиграцион тузоқ мамлакатнинг иқтисодий барқарорлиги кўп жиҳатдан муҳожирлар ўтказадиган пул маблағи, бинобарин ўша мамлакатнинг миграцион сиёсатига боғлиқ бўлган бир вазиятни тавсифлайди. Муҳожирларни уйга қайтишга мажбур қилувчи ҳар қандай иқтисодий бўҳрон мамлакатдаги ишсизлар сонини кескин оширади ва пул маблағларининг келмай қолиши камбағалликни янада кучайтиради», — дейилади таҳлилда.

    ПМТИ экспертлари муҳожирлар оқимига таъсир қилувчи ташқи омилларни инобатга олган ҳолда ташқи меҳнат муҳожирлиги имкониятларини баҳолаш бўйича таҳлил ўтказди.

    Таҳлил натижасида қуйидаги асосий хулосалар чиқарилган:

    • инглиз тилини билиш, дипломатик ваколатхонанинг мавжудлиги, авиачипталар нархи, шунингдек, бораётган мамлакатда ЯИМнинг аҳоли жон бошига улуши меҳнат муҳожирлиги учун муҳим омиллар эканлиги маълум бўлди;
    • донор мамлакатда дипломатик ваколатхонанинг мавжудлиги меҳнат муҳожирларининг кетишини 16 фоизга оширади;
    • донор мамлакатлардаги инглиз тилини билиш талаби Ўзбекистондан кетаётган меҳнат муҳожирлари оқимини 55 фоизга камайтиради;
    • имконият 8 фоиздан 80 фоизгача бўлган Польша, Болгария, Литва, Чехия, Франция, Германия ва Буюк Британия каби мамлакатлар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун энг мақбул йўналишлар бўлиши мумкин;
    • Сингапур, Саудия Арабистони ва Япония каби мамлакатлар 4 фоиздан 49 фоизгача имкониятга эга. Озарбайжон ва Беларусь Республикаси МДҲ мамлакатлари орасида энг катта имкониятга эга экани маълум бўлган.

    «Кўп жиҳатдан Россиядаги меҳнат муҳожирлари ўтказадиган пул маблағларига боғланиб қолиш нафақат меҳнат бозори, балки бутун республикадаги вазиятни янада чуқурлаштиради. Шу сабаблар туфайли айни чоғда ишчи кучини экспорт қилиш учун янги имкониятларни кўриб чиқиш зарур. Шуни қайд этиш жоизки, Ўзбекистондан асосан малака даражаси юқори бўлмаган, ўрта-махсус таълимга эга ишчилар кетмоқда. Улар асосан қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва қисман хизмат кўрсатиш (сотувчилар, беморга қаровчилар, фаррошлар ва бошқалар) соҳаларида меҳнат қилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон дунёдаги 27 та мамлакат билан меҳнат битимларига эга. Шунга қарамай, Россия, Қозоғистон ва Туркия ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари йўл олаётган асосий мамлакатлар бўлиб қолмоқда», — дея таъкидланади хабарда.

    ПМТИ экспертлари ташқи меҳнат муҳожирлиги имкониятларидан фойдаланишни баҳолаш учун халқаро миқёсда ишчи кучининг кетиши (дунёдаги 40 та мамлакат бўйича 2017-2019 йилларга оид маълумотлар) гравитацион модель қўлланилган. Бунда меҳнат битимлари, дипломатик ваколатхоналарнинг борлиги, инфляция, ишсизлик даражаси, ўртача ойлик маош, авиачипталар нархи, савдо шерикчилиги, визаларнинг мавжудлиги, Тошкент ва бошқа давлатларнинг пойтахтлари орасидаги масофа, инсон салоҳиятини  ривожлантириш индекси, инглиз тилини билиш индекси, умумий дин каби кўрсаткичлардан ҳам фойдаланилган.

    Ҳисоб-китобларга кўра, донор мамлакатларда ЯИМнинг аҳоли жон бошига нисбатан 1 фоиз ўсиши Ўзбекистондан меҳнат муҳожирларининг кетишини 0,7 фоиз оширади. Авиачипталар нархининг 1 фоизга ошиши, меҳнат миграциясини 1,35 фоизга пасайтиради. Донор мамлакатларда дипломатик ваколатхоналарнинг борлиги меҳнат муҳожирларининг кетишини 16 фоизга оширади. Донор мамлакатлардаги инглиз тилини билиш талаби Ўзбекистондан меҳнат муҳожирларининг кетишини 55 фоизга камайтиради.

    Меҳнат муҳожирларининг кетиш модели асосида бундан кейин халқаро меҳнат миграциясини ривожлантиришнинг анча истиқболли бўлган бозорлари аниқланган. Гравитация модели бўйича бу имконият Буюк Британия ва Европа Иттифоқининг анъанавий асосий донор мамлакатларида қўшимча 8 фоиздан 80 фоизгача деб баҳоланмоқда. Польша, Болгария, Литва, Чехия, Франция, Германия ва Буюк Британия каби мамлакатлар меҳнат миграциясини ривожлантиришнинг энг мақбул йўналишларидир.

    Сингапур, Саудия Арабистони ва Япония каби мамлакатлар 4 фоиздан 49 фоизгача имкониятга эга. Озарбайжон ва Беларусь Республикаси МДҲ мамлакатлари орасида энг катта имкониятга эга экани маълум бўлган.

    ПМТИ экспертлари амалга оширилган ҳисоб-китоблар натижасида чора-тадбирлар ва механизмларни татбиқ этиш бўйича шундай таклифларни ишлаб чиққан:

    • Хорижий мамлакатлар билан дипломатик, хусусан, ишчи кучини экспорт қилиш соҳасидаги келишувларни кенгайтириш, меҳнат шартномаларини тузиш ва меҳнат қилаётган муҳожирларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
    • Мактабдан бошлаб хорижий тилларни, айниқса, инглиз тилини ўргатишни сифат жиҳатидан яхшилаш. Меҳнат муҳожирлигига жўнаш истагида бўлган кўпсонли фуқароларни инглиз тили курслари билан қамраб олиш, маҳаллаларда инглиз тилини ўргатиш бўйича бепул курсларни ташкил этиш;
    • Авиачипталарни харид қилишда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ёрдамида чипта баҳосининг 50 фоизини тўлаш йўли орқали меҳнат муҳожирларига имтиёзларни тақдим этиш;
    • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат муҳожирларини жўнатиш учун муҳим, деб ҳисобланган мамлакатларнинг меҳнат бозорини мунтазам равишда чуқур таҳлил қилиб бориши зарур;
    • Ўзбекистондан чиқиб кетаётган меҳнат муҳожирлари ҳақидаги расмий ҳисоботни такомиллаштириш зарур (чунки алоҳида вазирликларнинг рақамларида тафовут мавжуд);
    • Европа Иттифоқи мамлакатларига ишга жўнатувчи хусусий бандлик агентликлари учун лицензия олишни соддалаштириш.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистон ва бошқа марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари Россияни тарк этишга тайёрми?
    • Россияда мигрантларнинг мамлакатдан чиқиб кетиши кузатилмоқда. Энди нима бўлади?

    25.04.2022, 18:57   Изоҳ (0)   10435
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда эски мактаб биносини бузишга рухсат бериш учун тадбиркордан 5,4 минг доллар олган ХТБ масъули ушланди

    25.04.2022, 18:33

    Тошкент вилоятида кучли ёғингарчилик Cobalt’ни автомобиль йўлидан суриб чиқарди

    25.04.2022, 18:21

    Андижонлик раислар одамларни пиёда юришга мажбурлагани учун ҳокимият ҳисобидан Дубайга дам олишга боради

    25.04.2022, 17:56

    Ўзбекистонда энди никоҳланувчи шахслар молекуляр-генетик тестдан ўтказилади

    25.04.2022, 17:26

    Андижонда 90 мингга яқин фуқаро эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштирмагани маълум бўлди

    25.04.2022, 16:29

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна пастлади

    25.04.2022, 16:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мораторий сабаб ярим миллион дарахт асраб қолинган — Экопартия Мурод Назаровнинг мораторийни бекор қилиш таклифига қаршилик билдирди

    Ўзбекистон | 18 июл, 14:31

    Олимлар органларнинг биологик ёшини ўлчайдиган қон таҳлилини ишлаб чиқди

    Илм-фан | 18 июл, 14:25

    Ўзбекистонда кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тартиби белгиланди 

    Ўзбекистон | 18 июл, 14:20

    Буюк Британияда сайловда овоз бериш ёши 16 га туширилади

    Дунё | 18 июл, 14:05

    Ўтирувчи ҳаёт тарзи асрида умуртқа поғонасини қандай асраш мумкин? Нэйрожарроҳ маслаҳатлари

    Маслаҳатлар | 18 июл, 13:45

    Андижонда трансформатор чақнаши оқибатида 4 ёшли қизчанинг юзи куйиб кетди  

    Ўзбекистон | 18 июл, 13:40

    Сибир ўзбекларнинг тарихий ватани эканини айтган депутат мандатидан воз кечди

    Дунё | 18 июл, 13:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.