Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви 21 апрель куни бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишда асосий ставкани ўзгаришсиз — йиллик 17 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Йиғилишда Марказий банк эски банкнотлар қачон муомаладан чиқарилишига ҳам тўхталиб ўтди. 

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

2021 йилнинг бошида янги номиналдаги 2 минг сўмлик ва 20 минг сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилди. Август ва декабрь ойларида эса босқичма-босқич янги кўринишдаги 5 минг, 10 минг, 50 минг, 100 минг сўмлик пуллар муомалага қўйилди. 

Ушбу банкнотлар шу номиналдаги эски намунадаги банкнотлар билан параллел равишда муомалада бўлиши, яъни эски намунадаги 5 минг, 10 минг, 50 минг, 100 минг сўмлик банкнотлар тўлов қобилиятини йўқотмаслиги белгиланди, — дейди Марказий банк
Маълум бўлишича, бугунги кунда эски намунадаги банкнотлар табиий йўл билан муомаладан қайтариб олинмоқда. Яъни муомалада бўлиш жараёнида эскирган ва тўловга яроқсиз ҳолга келган пуллар Марказий банк томонидан қайтариб олинади. 

Аҳоли орасида муомалада бўлган банкнотлар сони 2,5 млрд донадан ортиқ бўлса, шундан 201 млн донадан зиёди 2021 йилда чиқарилган банкнотлар ҳисобланади.

Муомалада эски намунадаги банкнотлар салмоғи юқори эканлигини инобатга олиб, уларни муомаладан чиқариш муддатлари чекланмаган.

Аввалроқ Ўзбекистонда майда пуллар камайиб кетаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар