• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Нега ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Россияни тарк этишга шошилмаяпти?

    Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, кўплаб меҳнат мигрантлари Ўзбекистонга қайтишга шошилмаяпти. Улар юз бераётган иқтисодий қийинчиликларга қарамай, Россияда қолишни афзал кўрмоқда. Бу ҳақда «Курсив» нашри хабар берди. 

    Фото: Sputnik

    Фото: Sputnik

    Март ойида Россия Федерациясидан Ўзбекистонга 50 минг меҳнат муҳожири қайтган. Йил бошидан буён эса бу кўрсаткич 133 мингтани ташкил этган. Таққослаш учун: ўтган йили Россиядан Ўзбекистонга 280 минг меҳнат муҳожири қайтган.

    Март ойи охирида президент Шавкат Мирзиёев мамлакат ичида қўшимча 100 минг кишини расман иш билан таъминлаш зарурлигини – биринчи навбатда, қайтиб келган муҳожирлар қурилиш ишларига жалб этилишини таъкидлаб ўтган эди.

    Россия Ўзбекистон ишчи кучининг энг йирик импортчиси ҳисобланади. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги маълумотларига кўра, 2021 йилда 1,5 миллион ўзбекистонлик хорижда меҳнат қилган бўлса, уларнинг 1 миллиондан ортиғи Россия Федерациясида бўлган.

    Хориждан мамлакатга пул ўтказмаларининг 70 фоизи Россиядан келади. Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида хориждан пул ўтказмалари умумий уй хўжаликлари даромадларининг 27,1 фоизини ташкил қилади.

    Россияда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари 35-45 минг рубль (430-550 доллар) маош олади. 2021 йил якунига кўра, Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 3,2 млн сўмни (280 доллар) ташкил қилган.

    Марказий банк маълумотларига кўра, рубль курси Украинада уруш бошланишидан олдин (24 февраль) 136,24 сўм бўлган. 15 мартга келиб 97,81 сўмгача арзонлашган. 12 апрелда урушгача бўлган даврдан ҳам баландроқ –142,96 сўмни ташкил этган.

    Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказишнинг бир нечта усулларидан бири бўлган Unistream пул ўтказмалари тизими вакиллари шундай изоҳ беришди:

    Март ойи бошида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми камайган, бироқ ой ўртасидан бошлаб бу қиймат яна ўз ҳолига қайтган. Апрель ойининг биринчи ҳафтасида Unistream’нинг Россиядан Ўзбекистонга ўтказмалари ҳажми 2022 йил март ойининг шу даврига нисбатан 10 баробар кўп бўлди.

    Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги меҳнат муҳожирлари ўртасида аноним сўров ўтказди. Унда тахминан 15 минг респондент иштирок этди. Хўш, улар ўз ватанларига қайтиш ёки Россияда ишлаш учун қолиб кетишни режалаштиряптими?

    Респондентларнинг 40 фоизи уйига қайтаётганини билдирган. Бунга сабаб қилиб, улардан деярли учдан икки қисми рублнинг қадрсизланишини айтган бўлса, қолганлари ишсиз қолганини кўрсатган. Респондентларнинг 60 фоизи Россиядан Ўзбекистонга қайтмоқчи эмаслигини билдирган.

    Москва вилояти ҳукумати ҳузуридаги Миллатлар масалалари бўйича маслаҳат кенгашининг амалдаги аъзоси Асилбек Эгембердиев шундай изоҳ берди:

    Ишсиз қолган меҳнат муҳожирларининг аксарияти иш излаб Россия Федерациясининг бошқа ҳудудларига кўчиб кетади.

    Эгембердиевнинг сўзларига кўра, чет эллик ишчилар Кавказга, Чеченистонга қурилиш ишларига, шунингдек, Ростов вилоятидаги конларга боради. Бундан ташқари, унинг қайд этишича, айрим муҳожирлар Россия Федерациясида содир этилган ҳуқуқбузарликлари туфайли уйларига бормайдилар.

    Чунки улар Россия ҳудудини тарк этса, мамлакатга қайта олмайди. Шунинг учун улар камроқ маош эвазига ишлашни давом эттиришдан манфаатдор ҳисобланишади.

    Аввалроқ «Ўзбекистон Россиядан меҳнат мигрантларининг оммавий тарзда қайтишига тайёрми?» мавзусида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари билан суҳбат бо‘либ ўтган эди.

    20.04.2022, 17:10   Изоҳ (0)   19132
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Инқироз ҳали узоқ давом этади» — EY таҳлилчилари Россия компанияларига бошқа мамлакатларга кетишни тавсия қилди

    20.04.2022, 16:44

    Ўзбекистонликлар сўнгги 3 ойда «чиройли» авторақам сотиб олишга қанча пул сарфлагани маълум бўлди

    20.04.2022, 15:05

    Қозоғистонда камбағаллик даражаси ортиб бормоқда

    20.04.2022, 00:35

    Россиядаги ўзбекистонликлар қайси хизматлар орқали уйга пул юборишлари мумкин?

    19.04.2022, 22:15

    Чет элликлар оқими туфайли Тошкентда уй ижара нархлари 15 фоизга ошди

    19.04.2022, 21:26

    «Виза учун Ўзбекистонга, Zarа учун Қозоғистонга» — санкциялар остида қолган россияликлар вазиятдан чиқиш йўлларни қандай топяпти?

    19.04.2022, 16:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.