Ўзбекистонда 2022 йил январь—март ойларида онлайн аукционлар орқали 86,7 миллиард сўмлик 40 мингдан зиёд «чиройли» авторақамлар сотилди. Бу ҳақда Республика товар-хом ашё биржаси хабар берди.
Бунда, авторақамларнинг сотуви ўтган йилга нисбатан сон жиҳатдан 27 фоизга, ҳажми бўйича – 40 фоизга ўсди. Сотилган авторақамларнинг ўртача бошланғич ва сотув нархлари ўртасидаги тафовут 47 фоизни ташкил қилди:
Авторақамларнинг онлайн аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80 фоизи — давлат бюджетига, 20 фоизи — Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар махсус жамғармасига йўналтирилади.
Аввалроқ онлайн аукционда 01 Q 001 QB автомобиль рақами қарийб 5 минг долларга сотилгани, Хоразмда 90 О 900 ОА авторақами учун онлайн аукционда кураш тонггача давом этгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)