• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Зеленский: Мариуполда қолган украиналик аскарлар ўлдирилса, Россия билан музокараларга нуқта қўйилади

    Киев Мариуполда қолган украиналик ҳарбийлар ўлдирилган тақдирда Москва билан музокараларни тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Украина интернет нашрларига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда «Украинская правда».

    Фото: Украина президенти офиси

    Фото: Украина президенти офиси

    Зеленскийнинг айтишича, Мариуполдаги украиналик ҳарбийларга ёрдам бериш учун «турли даражаларда» музокаралар олиб борилмоқда. Шунингдек, у Украина расмийлари «қамалдаги заводда қолаётган йигитлар билан алоқада» эканига ишонтирди. (Гап Мариуполнинг шимолий қисмида жойлашган «Азовмаш» заводи ҳақида кетаётган бўлиши мумкин. Хабарларга кўра, у ерда Украинанинг 36-денгиз пиёдалари бригадаси аскарлари рус қўшинлари томонидан ўраб олинган.)

    «Шуни айтмоқчиманки, ҳарбийларимиз, йигитларимизнинг йўқ қилиниши барча музокараларга нуқта қўяди. Чунки биз ҳудудларимиз ва халқимиз устида савдолашмаймиз», — деди Украина президенти.

    Зеленскийнинг сўзларига кўра, Мариуполда вазият жуда оғир — у ерда озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар йўқ. Украина томони ярадорлар, аёллар ва болалар учун гуманитар йўлакларни келишиб олишга уринди, бироқ Россия буни рад этди, деди президент.

    Зеленскийнинг айтишича, Мариуполдаги яна бир муаммо шаҳарда одамларнинг ғойиб бўлаётгани: «Кўп одамлар ғойиб бўлди, қанча одам ғойиб бўлганини билмаймиз».

    «Мариуполни нима қутқариши мумкин? Бу имкон қадар тезроқ таъминланиши керак бўлган кучли қурол. Иккинчиси — музокаралар масаласи. Ярадорларни олиб кетиш учун сулҳ жуда зарур. Аммо бу Россиянинг хоҳишига боғлиқ. Улар халқимизни таслим бўлишга чақирмоқда», — таъкидлади Зеленский.

    «Интерфакс» Россия Миллий мудофаа назорати маркази раҳбари Михаил Мизинцевга таяниб, хабар беришича, Россия ҳарбийлари 17 апрель куни Мариуполдаги украиналик аскарларга қуролларини ташлашни таклиф қилган.

    «Қуролини ташлаган ҳар бир кишига ҳаётнинг сақланиши кафолатланади», — деди Мизинцев.

    Унинг таъкидлашича, гап «Азовстал» металлургия заводида ҳалокатли вазиятда қамалда қолаётган «миллатчи тузилмаларнинг жангарилари ва чет эллик ёлланма аскарлар» ҳақида кетмоқда.

    Россия вакилига кўра, Мариуполда 1464 нафар украиналик ҳарбий хизматчи қуролларини ташлаб, таслим бўлган.

    «Уларга ҳеч қандай зўравонлик ва руҳий босим қўлланилмайди. Ҳар кимга ўз яқинлари билан боғланиш имконияти яратилган. Ярадор ҳарбий асирларга ўз вақтида малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда», — деди Мизинцев.

    16 апрель куни кечқурун Россия ҳарбий бошқармаси Мариуполнинг бутун шаҳар ҳудуди Азов тузилмаси, хорижий ёлланма аскарлар ва Украина қўшинларидан «тозаланганини» эълон қилган.

    Мавзуга доир:

    • Уруш бошидан шиддатли ўққа тутилган ва Россия қамалида қолаётган Мариуполда вазият қандай? (видео)
    • «Жасадлар кўчаларни гиламдек қоплаган». Мариупол мери шаҳарда 10 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлганини айтди
    • Россия Мудофаа вазирлиги Мариуполда Украинанинг 1026 нафар денгиз пиёдаси таслим бўлганини маълум қилди

    17.04.2022, 12:04   Изоҳ (0)   42340
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шимолий Корея Япон денгизи томонга яна иккита снаряд учирди

    17.04.2022, 10:46

    ЖАРда сув тошқини қурбонларининг сони 400 кишига яқинлашди

    17.04.2022, 10:03

    Покистон чегарачилари ҳалок бўлганидан кейин Афғонистон ҳудудига авиазарбалар йўллади

    16.04.2022, 23:35

    Харьков, Мариупол ва Киев вилоятидаги даҳшатли манзара. Урушнинг 51-кунидан фоторепортаж

    16.04.2022, 21:35

    Германия вице-канцлери Россия газига қўйилган эмбарго оқибатларидан огоҳлантирди

    16.04.2022, 20:19

    «Видолашманг, менинг режаларим бошқача. Ядровий қирғинда ўлишга тайёр эмасман». Кўплаб Луганск фуқаролари 2014 йилда уйларини тарк этиб, янги ҳаёт бошлаган эди, са...

    16.04.2022, 19:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Интерпол халқаро қидирувида бўлган ўзбекистонлик Таиланддан топилди

    Ўзбекистон | 18 август, 19:30

    “Университет талабани кучли қилади ёки синдиради” — 6 тилни биладиган дастурчи Нодирабегим Мусаева билан суҳбат (фото)

    Ўзбекистон | 18 август, 19:30

    Россиялик тадбиркор “Аляскадаги учрашув” брендини рўйхатдан ўтказмоқчи

    Дунё | 18 август, 19:20

    Яширин иқтисодиётга қарши кураш фонида Тошкентда йирик махфий цех ва омборлар фош қилинди

    Ўзбекистон | 18 август, 19:05

    Битта болага мактаб бозори учун қанча пул сарфланяпти?

    Таълим | 18 август, 18:55

    Немис сиёсатчилари Украинага хавфсизлик кафолати сулҳдан кейин берилиши керак деб ҳисобламоқда

    Дунё | 18 август, 18:47

    АҚШда аёл органларини кўчиришга бир дақиқа қолганда комадан чиқди

    Дунё | 18 август, 18:30

    Ўзбекистонда Сингапур модели асосида иқтисодий зона ташкил этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 18 август, 18:15

    Тадбиркорларнинг учдан бир қисмида бизнес фаолияти яхшиланган — тадқиқот

    Иқтисодиёт | 18 август, 18:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.