• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда солиқ тушумлари 50 фоизга, биржада тузилган битимлар қарийб икки баробарга ошган. Йил бошидан бери тадбиркорлик фаолияти қандай бўлмоқда?

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳудудлар ва туманлар миқёсида тадбиркорлик фаолиятини ўрганди. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

    Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

    Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

    Жорий йилнинг 1 январидан 31 мартигача бўлган даврда республикада солиқ тушумлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,4 фоизга ошган.

    Жумладан, Бухоро (42,4 фоиз), Фарғона (40,8 фоиз), Хоразм (36,6 фоиз), Самарқанд (35,7 фоиз), Андижон (32,2 фоиз) вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикаси (32,8 фоиз) ва Тошкент шаҳрида (49,0 фоиз) солиқ тушумларининг сезиларли ўсиши қайд этилди.

    Солиқ тушумларининг ўсиши солиқ базасини кенгайтириш, иқтисодий ўсиш, солиқ маъмуриятчилиги тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштириш ҳисобига таъминланди.

    Таҳлил қилинаётган давр учун божхона тўловлари бўйича тушумлар 45,7 фоизга ошди. Даромаднинг энг катта ўсиши Жиззах (2,8 баробар), Сирдарё (2,0 баробар), Хоразм (1,9 баробар), Қашқадарё (77,8 фоиз), Бухоро (70,1 фоиз) ва Андижон (62,7 фоиз) вилоятларида кузатилди.

    Божхона тушумларининг ўсиши импорт ҳажмининг ва валюта айирбошлаш курсининг ўсиши, товарларни эркин муомалага чиқариш жараёнларини тезлаштириш ҳисобига таъминланди. Бундан ташқари божхона маъмуриятчлигига янги методларни жорий эта бошлади.

    Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, йил бошидан буён товарлар экспорти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,2 фоизга ошган. Товарлар экспорт ҳажмининг ўсиши Қашқадарё (63,4 фоиз), Наманган (44,2 фоиз), Фарғона (38,1 фоиз), Самарқанд (35,4 фоиз), Сирдарё (29,1 фоиз) ва Навоий (17,6 фоиз) вилоятларида қайд этилди.

    Ўзбекистон экспортининг ўсиши саноат маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кимё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг ўсиш суръатлари билан изоҳланади, — дейди марказ таҳлилчиси.
    Жорий йилнинг 1 январидан 31 мартигача бўлган даврда тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,5 фоизга ўсди.

    Берилган кредитлар ҳажмининг ўсиши Андижон (83,5 фоиз), Самарқанд (59,5 фоиз), Фарғона (26,3 фоиз) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (18,5 фоиз) кузатилган.

    Марказий банк маълумотларига кўра, ўтган йили айнан шу даврда (2021 йил январь ва февраль) иқтисодиётнинг реал секторидаги йирик лойиҳаларга кредитлар ажратилган. Ҳисобот даврида асосан ушбу лойиҳалар учун кредитларни қайтариш бўйича операциялар амалга оширилмоқда.

    Таҳлил қилинаётган даврда Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида тузилган битимлар ҳажми 43,8 фоизга ўсди. Биржада савдо фаоллигининг сезиларли ўсиши Навоий (62,7 фоиз), Жиззах (60,3 фоиз), Хоразм (46,6 фоиз) вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикасида (64,7 фоиз) ва Тошкент шаҳрида (92,3 фоиз) кузатилди.

    Ушбу ҳудудларда тузилган битимлар ҳажмининг ўсиши автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, қора металлар, пахта толаси, катод қопламали металл, полиэтилен, озуқабоп буғдой, қурилиш материаллари, спиртли ичимликлар ва бошқалар каби товарлар савдосини кўпайтириш орқали таъминланган.

    Бу даврда 49 923 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, уларнинг энг кўпи Самарқанд (6 149), Фарғона (4 702), Тошкент (4 305), Андижон (4 119), Қашқадарё (3 835) вилоятларида ва Тошкент (6 990) шаҳрида рўйхатга олинган.

    Аввалроқ Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Ўзбекистоннинг энг фаол банклари аниқланган эди.

    15.04.2022, 07:32   Изоҳ (0)   9301
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чанг сабаб касалликлари кўпайган Қўқон, АҚШга етиб олиш ва ундан ўзиб кетиш орзуси, 11 йиллик таълимни йўқотиш таклифи. Ўзбек матбуоти 15 апрелда нималар ҳақида ёз...

    15.04.2022, 07:30

    Ўзбекистонда ўтган бир йил ичида коронавирусга қарши қанча одам тўлиқ эмлангани маълум қилинди

    15.04.2022, 07:01

    Тошкентда истеъмолчиларнинг қарийб 130 млн сўмлик газ тўловларини ўзлаштирган масъуллар ушланди

    15.04.2022, 05:42

    Ўзбекистон ва бошқа марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари Россияни тарк этишга тайёрми?

    15.04.2022, 05:26

    Жиззахда ўқитувчиларни пул эвазига аттестациядан ўтказиб бермоқчи бўлган марказ ходими қўлга тушди

    15.04.2022, 05:00

    Бухорога Туркманистондан 3 млрд сўмдан ортиқ товарлар яширин тарзда олиб кирилгани аниқланди

    15.04.2022, 04:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.