• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чанг сабаб касалликлари кўпайган Қўқон, АҚШга етиб олиш ва ундан ўзиб кетиш орзуси, 11 йиллик таълимни йўқотиш таклифи. Ўзбек матбуоти 15 апрелда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир энг яхши устозлигича қолаверади.

    Ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Бундан ўн йиллар аввал айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — буларнинг барини «Кун матбуоти тарихи» номли янги рукн орқали кузатиб бориш мумкин.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 15 апрель, жума

    «Биринчи май тайёрлиғи кучайтирилсин» сарлавҳали хабарга кўра, 11 апрелда ўртоқ Охунбобоев раислиги остида Биринчи май байрамини ўтказиш марказий комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтган. Мажлисда белгиланишича, «1 май эрта билан Халқ комиссарлари шўросининг биноси ёнида марказий минбар (трибуна) ясалиб, бунда бутун ҳукумат аъзолари Тошкент гарнизонининг парадини қабул қилажақлар... Қизил майдон ичида бу вақтда карнавал ўтказилажак. 2 майда кенг суратда оммавий сайил (гуляния) ўтказилиб,.. бу оммавий сайилга хотин-қизларнинг тўла қатнашишлари учун уларнинг болаларига вақтинча болалар уйлари тайинланиб, улар қийналмасдан болаларини шу уйларга қўйиб кетарлар. Бу томошалар Бўзсувда, Чирчиқ бўйида ва шаҳар истироҳат боғларида ўтказилади».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 15 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 15 апрель сонидан лавҳа

    Йўлдош Охунбобоев байрам тайёргарлиги билан банд бўлса, Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Файзулла Хўжаев стадион қуриш ҳақида ўйламоқда. «Ўзбекистон Марказий Ижроқўми қошида ўртоқ Файзулла Хўжаев раёсати остида бутун Ўзбекистон жумҳурий стадионини (Тошкентда) қуриш комиссияси тузилди, — дейилади ‘Тошкентда жумҳурий стадион қурилади’ деган сарлавҳали хабарда. — Яқин кунларда физкултура олий шўроси томонидан энг яхши лойиҳа учун конкурс эълон қилинади. Стадионни қуриш 1932 йил август ойига тамомланади. Стадион бутун Ўзбекистон спартакиадаси очила турган вақтга бориб тамом бўлади».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 15 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 15 апрель сонидан лавҳа

    «Қўқоннинг суви ичиш учун ярамайди, шаҳар меҳнаткашларига тоза сув жуда зарур», — дейилади «Қизил Ўзбекистон»нинг 1932 йил 15 апрель сонидаги «Қўқон шаҳри обод бўлсин» сарлавҳали материалда. Шаҳарда водопровод ишлари фақат 7 процент бажарилган, бунга сабаб қилиб қувурлар йўқлиги кўрсатилади. «1930 йилда бошланган юқумли касаллар касалхонаси тамом бўлагн ҳисоб эди, ҳали водопровод йўқ деб фойдаланмасдан ётади. Бу касалхона жуда зарур. 1930 йилда шаҳарда юқумли касаллар 524 нафар бўлса, ҳозир 17 баробар ошиқ. Қўқонда касалларнинг кўпайишига сабаб чанг ва шаҳарнинг ифлослигидир. Масалан, эски шаҳардаги бозор ва Каттахон масжид атрофлари жуда ёмон ифлос ҳолда».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 15 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 15 апрель сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 15 апрель, якшанба

    «Қизил Ўзбекистон»нинг якшанба сони муқоваси КПСС Марказий Комитетининг 1962 йил 1 май чақириқлари билан тўла. Бундай чақириқлар ҳар йили Меҳнаткашлар куни арафасида газеталарда эълон қилинади — фаоллар бу чақириқларни алвон латталарга ёзиб, 1 май парадларида кўтаришлари учун. Жамият ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган бу чақириқлар орасида қизиқ-қизиқлари учрайди. Мана, масалан: «Шаҳар ва қишлоқ меҳнаткашлари! Зўр бериб ишлаб, капитализм билан тинч иқтисодий мусобақада тарихан энг қисқа муддат ичида ғалаба қозонайлик! Аҳоли жон бошига маҳсулот ишлаб чиқариш жиҳатидан Америка Қўшма Штатларига етиб олайлик ва ўзиб кетайлик!». Бу ўзи байрам чақириғими ё иқрорнома — ҳайрон қоласан киши.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 15 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 15 апрель сонидан лавҳа

    Газетада совет ҳукумати раҳбари Никита Хрушчёвнинг 12 апрель куни Буюк Британия бош вазири Гаролд Макмилланга йўллаган жавоб мактуби таржимаси берилган. «Уч давлат қўшинларининг Ғарбий Берлинда туришига таянч бўлган асослар аллақачон йўқ бўлиб кетди. АҚШ, Буюк Британия ва Франция қўшинлари Ғарбий Берлинга келганларида бизларнинг мамлакатларимиз иттифоқи мамлакатлар эди. Энди ҳамма нарса ўзгариб кетди. Ғарб давлатлари социалистик мамлакатларга ва, биринчи галда, Совет Иттифоқига қарши қаратилган агрессив НАТО блокини туздилар. Эндиликда Ғарбий Берлиндаги сизларнинг қўшинларингиз бизга иттифоқи мамлакатларнинг қўшинлари эмас, балки Совет Иттифоқига душман бўлган агрессив НАТО блокининг қўшинларидир», — дейилади Хрушчёвнинг мактубида.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 15 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 15 апрель сонидан лавҳа

    Совет ҳукумати раҳбарининг хатида, шунингдек, бундай дейилади: «Қаттиқ халқаро контрол остида ёппасига ва батамом қуролсизланиш тўғрисидаги шартномани тузмоқ учун мен исталган жойга, исталган кун ва минутда боришга тайёрман. Шундай шартнома тузилса, ядро синовлари масаласи ўз-ўзидан ҳал қилинган бўлур эди, чунки шу шартномага мувофиқ батамом йўқотилиши лозим бўлгна ядро қуроли синовларига ҳеч қандай эҳтиёж қолмаган бўлур эди». Айни вақтда, Хрушчёв ўзининг бу таклифи Буюк Британия ва унинг иттифоқчилари томонидан қабул қилинишига ишонмаслигини таъкидлаган.

    Газетанинг штатсиз мухбири Миср Муҳаммадиев томонидан юборилган «Тажрибали овчи» хабарида келтирилган рақамлар бугунги кун ўқувчисини даҳшатга солиши эҳтимоли йўқ эмас: «Қарийб 35 йилдан буён овчилик қилаётган Юнус Тоиров ўтган вақт мобайнида ўнлаб йиртқичларни ўлдириб, чорва молларини хавф-хатарлардан сақлашда чорвадорларга яқиндан ёрдам берди. У шу йилнинг ўтган уч ойи мобайнида 70 та тулки, 3 та бўри, 70 та ёввойи мушук ва 8 та бўрсиқ териси топшириб, йиллик топшириқни 300 процент бажариб қўйди». Қизиқ, ҳозир Яккабоғда тулки ва ёввойи мушук қолганми?

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 15 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 15 апрель сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 15 апрель, чоршанба

    Асосий мавзу — Мингбулоқда отилиб чиққан нефть. Марказий газеталар бу мавзуда катта мақолалар эълон қилган. «Мингбулоқ кони... бора-бора Ўзбекистоннинг нефть мустақиллигини ҳам таъмин этади, деб баҳоланмоқда», — дейилади «Ўзбекистон овози»даги «Жаҳоний кўрсаткич» материалида. Унда таъкидланишича, кон «дастлабки кунлари, яъни 2—3 мартда бир кеча-кундузда 830—1000 куб метр нефть бераётганди. Сўнгги кунларга келиб, 10 минг куб метр маҳсулот ер қаъридан катта босимда отилиб чиқди. Илова тарзида айтиб қўйиш керакки, Эрондаги нефть қудуғи бир кеча-кундузда 11 минг куб метр маҳсулот бераётган бўлса, нефтчиликда машҳур саналган Кувайтнинг энг катта қудуғи 7—8 минг куб метр шундай маҳсулот бериб турибди».

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 15 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 15 апрель сонидан лавҳа

    «Агар бугун президент сайлови ўтказилгудай бўлса, Ислом Каримов 95 фоиз овоз оларди. Бунга аминман, — дейди Олий Кенгашга Халқ демократик партияси (ХДП)дан сайланган депутат Райим Насимов. — Оддий кишиларнинг Каримовга ишончи — барқарорлик омилидир. Мабодо халқ ўз президентига ишончини йўқотса, бу миллий фожиага айланади. Биз, депутатларнинг ҳар бири, хўжалик раҳбарларининг ҳар бири ўз-ўзига: ‘Хўш, қонунлар ва фармонларни бажариш учун нима иш қилдим?’, — деб савол бериши лозим». Депутатнинг фикрича, ХДП аъзолари парламентдаги мунозараларда ўз партияларининг раиси, президент Ислом Каримовни ҳамма вақт ҳам қўллаб-қувватлаяпти, деб ҳисобламайди. «Биз аҳиллик билан овоз берамиз. Бироқ бу камлик қилади. Парламентдаги муҳокама жамоатчилик фикрига катта таъсир қилади. Шундай экан, ХДП ҳар доим ҳам ташаббускорлик қиляптими?», — деб савол қўяди у.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 15 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 15 апрель сонидан лавҳа

    «Менимча, бундан буён ўқишни эркинлик асосига қуриш керак, яъни, мажбурий ўрта таълимга барҳам бериш вақти келди. 8 йиллик таълимни мажбурий қилинса ҳам, ўрта маълумот олишни тўла ихтиёрий қилиш лозим. Ишсизлар армиясини аттестатли ёшлар ҳисобига кўпайтираверишнинг нима кераги бор? — дейди Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси Йўлдош Солижонов «Маърифат» газетаси 1992 йил 15 апрель сонида эълон қилинган «Илмсизлик сабаблари нимада?» сарлавҳали мақоласида. — 6 ёшлиларни мактабга қабул қилиш фойда бермади, бу ишга барҳам берилди. Шуни ҳисобга олиб, 11 йиллик таълимни ҳам йўқотиш зарур. Чунки бундай таълимга ўтганлигимиз натижасида ҳозир ўқитишда шу қадар чалакам-чаттилик рўй берди. Охирги синфда ўқувчилар аввалги йилларда ўтилган мавзуларни такрор ўқишяпти. Бундан нима фойда?».

    «Маърифат» газетасининг 1992 йил 15 апрель сонидан лавҳа

    «Маърифат» газетасининг 1992 йил 15 апрель сонидан лавҳа

    Дарвоқе, «Ўзбекистон овози»да Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамашунослик қўмитасининг «Қайси бири маъқул?» сарлавҳали эълон чоп этилган. Қўмита «атамаларни тўғри танлашдек муҳим ишда» муштарийлардан ёрдам сўраган, уларнинг эътиборига ўзбекчалаштириш таклиф этилаётган «бир қанча зарур атамалар рўйхати»ни ҳавола қилган. Унда, масалан, «архив»ни «ҳужжатхона», «командировка»ни «ишсафар», «методика»ни «усулият», «стилистика»ни «услубият», «пенсионер»ни эса «нафақачи» деб қайта аташ таклиф қилинган.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 15 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 15 апрель сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • «Қизил Ўзбекистон»га чиққан Ал Капоне, биринчи Космонавтика куни, 95 фоизи машинада териладиган пахта. Ўзбек матбуоти 12 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Миллатлар лигасидан чиқаман деб пўписа қилаётган Япония, Турсунойга эргашган тожик қизлари, Саудияга йўл олган Каримов. Ўзбек матбуоти 13 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Президент сайловида ютқазган Ҳитлер, чигит экаётган олтиариқлик мактаб ўқувчилари, ёмон меросни ёмон кўрадиган Азимов. Ўзбек матбуоти 14 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    15.04.2022, 07:30   Изоҳ (0)   43460
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55

    Трамп Мексика ва Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож солади

    Дунё | 13 июл, 21:30

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.