• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Кремль Медведчукни асирларга алмашиш имкониятини баҳолади. Сиёсатчининг рафиқаси уни озод этишни сўраб Зеленский ва Эрдўғонга мурожаат қилди

    Украина хавфсизлик хизмати (СБУ) ходимлари томонидан ҳибсга олинган «Мухолифат платформаси — Ҳаёт учун» партияси сиёсий кенгашининг раҳбари, халқ депутати Виктор Медведчук Россия фуқароси эмас ва Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётига унинг алоқаси йўқ, деди Россия президентининг вакили Дмитрий Песков. Шу тарзда у Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Медведчукни украиналик асирларга алмаштириш ҳақидаги таклифига жавоб қайтарди.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    «Медведчукнинг ўзи ҳам унга нисбатан бундай туҳматли вазиятни ҳал қилишда Россиянинг қандайдир иштирокини хоҳлайдими ёки йўқ, умуман билмаймиз», — дея қўшимча қилди Песков.

    Сиёсатчининг ҳибсга олинишига изоҳ берар экан, у буни «Киев режими аслида қандай эканига ёрқин мисол» деб атади. Песков, шунингдек, Медведчук «ўз нуқтаи назари ва позициясига эга бўлган» мухолифат партиясини бошқаришини қўшимча қилди. Унинг таъкидлашича, сиёсатчи ҳар доим «урушга, Донбассдаги можаронинг кенгайишига қарши» бўлиб келган ва агар Украина расмийлари ҳам бу ғояларни ҳисобга олганида «ҳарбий операция ўтказилмаган бўларди».

    12 апрель оқшомида Украина президенти Владимир Зеленский қўлига кишан солинган ва ҳарбий кийимидаги Медведчукнинг суратини эълон қилди. Шу билан бирга, у СБУга махсус операция ўтказгани учун миннатдорлик билдирди. Кейинроқ махсус хизмат Медведчукнинг ҳибсга олинганини тасдиқлади. Зеленский Россияга Медведчукни «асирликдаги украиналик йигит-қизлар»га алмаштиришни таклиф қилди. 

    Бу орада Виктор Медведчукнинг рафиқаси Оксана Марченко Владимир Зеленскийга мурожаат қилиб, ҳибсда сақланаётган турмуш ўртоғини зудлик билан озод этишни талаб қилди.

    «Мен — Украина халқ депутати Виктор Медведчукнинг рафиқаси Оксана Марченко президент Зеленскийга мурожаат қиламан. СБУ томонидан ноқонуний ҳибсда сақланаётган турмуш ўртоғим Виктор Владимирович Медведчукни зудлик билан озод қилиш учун барча зарур чораларни кўришингизни сўрайман», — деди у YouTube каналида эълон қилинган видеомурожаатида.

    «Виктор Владимирович Украина қонунларини бузмаган ва ўз ҳудудини тарк этмаган», — деди Марченко.

    Унинг сўзларига кўра, Медведчук ноқонуний равишда ва фақат сиёсий мотивларга кўра таъқиб қилинмоқда. «У доим Украинада тинчлик ва мулоқот, тотувлик тарафдори бўлиб келган. Сиз, жаноб президент, буни жуда яхши биласиз. Ҳеч шубҳа йўқки, менинг эрим Украина қонунлари ва халқаро ҳуқуққа зид равишда сиёсий мотивларга кўра таъқиб қилинмоқда. Унинг ҳаёти хавф остида бўлса керак, мен сизнинг жавобингизни кутаман».

    Шунингдек, Марченко Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга мурожаат қилиб, турмуш ўртоғини озод қилишда ёрдам сўраган.

    Виктор Медведчук Украинадаги Россия тарафдори бўлган энг обрўли сиёсатчилардан бири ҳисобланарди. ОАВда уни Россия президенти Владимир Путиннинг «қадрдони» деб ҳам аташган. Медведчук устидан давлатга хиёнат, Россия ҳукумати билан тил бириктириш ва бошқа қатор ишлар бўйича тергов олиб борилмоқда. У уй қамоғида эди, бироқ 2022 йил февралида Украина Ички ишлар вазирлиги унинг қочиб кетгани ҳақида хабар берди.

    Мавзуга доир: Украина ҳукумати «Путиннинг отаси» Виктор Медведчук ва унинг турмуш ўртоғига санкция эълон қилди

    14.04.2022, 12:10   Изоҳ (0)   21251
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия Киевдаги марказларга зарба бериш билан таҳдид қилди

    14.04.2022, 10:59

    ЕХҲТ: Россия Мариуполдаги туғуруқхона ва драма театрига ҳужум қилиш билан уруш жиноятларини содир этди

    14.04.2022, 10:26

    Россия ва Беларусь Иккинчи жаҳон уруши даврида СССР халқларининг геноцидини тергов қилади

    14.04.2022, 09:41

    Россия АҚШнинг 398 нафар конгрессменини «қора рўйхат»га киритди

    14.04.2022, 09:10

    Европа космик агентлиги Россия билан Ойни тадқиқ қилиш дастури доирасидаги ҳамкорликни тўхтатди

    14.04.2022, 08:55

    Жанубий Африкадаги сув тошқинлари оқибатида 300 дан зиёд одам ҳалок бўлди

    14.04.2022, 08:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Арманистонда “инвестиция сайтлари” орқали 2 млн доллардан ортиқ маблағни қўлга киритган кибергуруҳ аъзоси қамоққа олинди

    Дунё | 5 август, 07:30

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10

    Ўзбекистонда бир йилга мўлжалланган газ субсидияси олти ойда тўлаб бўлинди

    Иқтисодиёт | 4 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.