Россия ва Беларусь Бош прокуратуралари Иккинчи жаҳон уруши вақтида совет халқининг геноцидга учраган ҳолатларини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш тўғрисидаги фармойишни имзолади, деб хабар беради «РИА Новости».
Ахборот, тажриба алмашиш, шунингдек, нацизм ғояларини замонавий воқеликда қайта тиклашга йўл қўймаслик бўйича ишчи гуруҳ таркибига икки идоранинг тажрибали ва малакали ходимлари киритилган. Хусусан, Россия томонидан — бош ҳарбий прокуратура, Халқаро ҳарбий-ҳуқуқий ҳамкорлик бош бошқармаси, Федерал хавфсизлик тўғрисидаги қонунлар ижросини, халқаро муносабатлар, экстремизм ва терроризмга қарши туришни таъминлаш бошқармаси вакиллари.
Россия Бош прокуратураси маълумотларига кўра, уларнинг аксарияти бу борада 2019 йилдан буён иш олиб бормоқда, махфий архив материалларнинг ўрганиш ва уларни ошкор қилишда иштирок этган; совет халқининг геноциди бўйича жиноят иши терговини назорат қилган; аниқланган ва янги очилган жиноятларни ҳарбий жиноятлари, инсониятга қарши жиноятлар ва Совет Иттифоқи халқларининг геноциди деб эътироф этиш тўғрисидаги даъволарни фуқаролик процессида судларга тайёрлаш ва тақдим этишда қатнашган.
Нашрнинг қайд этишича, Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари, қидирув тизимлари ва тарихчилар фашист босқинчилари ҳамда уларнинг шерикларининг Иккинчи жаҳон уруши даврида тинч совет фуқароларига қарши жиноятларига оид янги фактларни аниқлаш бўйича катта ишларни амалга оширмоқда.
Изоҳ (0)