• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Жорий йил 4 август куни Тошкент вилоятида ҳудудий мактабларда дарс беришга юбориладиган ўқитувчилар учун Теаch for Uzbekistan (ТFU) лойиҳасининг 45 кунлик интенсив курси якунланди.

    Лойиҳа Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да ташкил этилган тадбирда лойиҳа директори Умида Йўлдошева, Теаch for Аll глобал тармоғи вакили жаноб Сатям Мишра ва бошқалар қатнашди. 

    Умида Йўлдошева ёзги оромгоҳ якунларини эълон қилиб, дастурнинг илк натижалари ва келгуси ривожланиш режалари ҳақида сўзлади. Махсус меҳмон, Harvard университети битирувчиси ва Global Teacher Prize мукофоти финалчиси Сатям Мишра ҳам нутқ сўзлади. У ўз чиқишида хорижий мамлакатлар таълим тизимларидаги асосий ўзгаришлар ҳамда таълимнинг ўзбек моделида ўқитувчиларни тайёрлаш сифати ҳақида ҳикоя қилди.

    Ёзги институт битирувчилари ТFU илк қабули қатнашчилари билан мулоқот қилиш имконига эга бўлди. Ҳудудий мактабларда бир йил ишлаган ёшлар дастур туфайли ўзлари ва ўқувчилари ҳаёти нечоғли ўзгаргани ҳақида сўзлаб берди.

    “Ёзги институт – бу шунчаки ўқув курси эмас, балки мактаблар ва ҳамжамиятларни ўзгартиришга қодир бўлажак етакчилар шаклланадиган макондир. Йиллар давомида турли мамлакатлардаги таълим дастурлари билан ишлаш мобайнида мен бир нарсага амин бўлдим: ҳақиқий ўзгаришлар болаларга ишонадиган ва зиммасига масъулиятни ола биладиган инсонлардан бошланади.

    Айнан мана шундай ғайратни, онглиликни ва камолотга интилишни мен Ўзбекистонда кўрдим. Бундай ташаббуслар ҳар бир болага – сифатли таълим олиш, ёш мутахассисларга эса – мамлакат келажагига реал таъсир кўрсата олиш имконини берадиган таълим тизимлари учун асос барпо этади”, деди Сатям Мишра.

    Теаch for Uzbekistan лойиҳасининг ёзги институти

    Ёзги институт Теаch for Uzbekistan дастури қатнашчиларини тайёрлашнинг асосий босқичи ҳисобланади. Бу беш ҳафталик ўқув-амалий интенсив бўлиб, унда бўлажак ўқитувчилар педагогик, коммуникатив ва етакчилик кўникмаларини ўзлаштирадилар ва мактабда ишлашга тайёрланади.

    Кейин финалчилар мактаб ҳузуридаги ёзги оромгоҳда амалиёт ўтайди, классик менежментни ўрганиб, ўқув йили бошланишига тайёргарлик кўради.

    Ёзги институт тўлиқ машғуллик форматида ташкил этилган: бутун беш ҳафта давомида қатнашчилар махсус жиҳозланган оромгоҳда яшайди, бу уларга ташқи омилларга чалғимай, диққат-эътиборни ўқишга жалб қилишга имкон беради.

    2025 йилда ёзги институт Ёшлар ишлари агентлиги базасида ўтди. Ташкилот лойиҳага Бўстонлиқ тумани тоғларидаги ҳудудни беғараз тақдим этди. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан 39 нафар номзод лойиҳа қатнашчиси бўлди. Улар етакчи миллий ва халқаро университетларнинг умумий мақсад – таълим тизимини ичидан ўзгартириш истаги бирлаштирган битирувчиларидир. Таҳсил жараёнига маҳаллий ва халқаро экспертлар жалб этилди.

    ЁИ дастури қуйидагиларни қамраб олди:

    • ўқитиш услубиёти, синфни бошқариш, инклюзив таълим, танқидий ва тизимли тафаккурни такомиллаштириш бўйича интенсив тренинглар;
    • актёрлик маҳорати ва нотиқлик санъати бўйича машғулотлар;
    • тажрибали устозлар ва таълим етакчилари билан сессиялар;
    • мунтазам амалий машғулотлар ва ёзги мактабда дарс бериш

    Институт ҳузуридаги ёзги оромгоҳ

    Ёзги институтнинг охирги ҳафтасида қатнашчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан кам таъминланган оилалар болалари учун ёзги оромгоҳ ташкил этилди. Болалар табиатда вақт ўтказди, саломатлигини мустаҳкамлаб, куч тўплади. Лойиҳа қатнашчилари эса реал мактаб муҳитида стажировка ўташ ва ўқув йили бошланишидан олдин амалий кўникмаларни ўзлаштириш имконига эга бўлди.

    Ёзги институт якунлари бўйича номзодларни якуний саралаш қуйидаги мезонларга кўра ўтказилди:

    1. психометрик тест;
    2. индивидуал интервью: қарашлар, қадриятлар, маънавий тамойиллар ва етакчилик сифатлари ҳақида суҳбат;
    3. техник интервью: ўқитиладиган фан бўйича билимларни текшириш;
    4. синфда ишлашни моделлаштириш: синов дарсини режалаштириш ва ўтказиш, у ўқитувчи материални қанчалик тайёрлагани, болалар хатти-ҳаракатларини қанчалик назорат қилиши ва хавфсиз ҳамда ўзаро ҳурмат муҳитини ярата олишини кўрсатади.

    Машғулотлардан бўш пайтларида қатнашчиларга кечки ўйинлар, жамоавий фаолиятлар ва маданий тадбирлар таклиф этилди. Улар жамоавий руҳни мустаҳкамлашга ва ўзаро қўллаб-қувватлаш муҳитини яратишга хизмат қилибгина қолмай, софт скиллс, ҳамкорлик ва Теаch for Uzbekistan ҳамжамияти ичида барқарор горизонтал алоқаларни ривожлантиришга ҳам ёрдам берди.

    Теаch for Uzbekistan — таълим кучи орқали болалар ҳаётини ўзгартиришга тайёр инсонлар ҳамжамияти. Ёзги институт Ўзбекистонда нафақат ўқитиш, балки руҳлантириш, қўллаб-қувватлаш ва ўз ортидан эргаштиришга қодир педагоглар авлоди ўсиб келаётганини кўрсатди. Биз ҳар бир қатнашчи билан фахрланамиз ва бу катта йўлнинг ибтидоси эканига ишонамиз. Бу йил 31 нафар қатнашчи ҳудудлардаги мактабларга ўқитишга йўл олади, жумладан, биринчи марта Сурхондарё вилоятига ҳам ўқитувчилар жўнатилади”, деди Умида Йўлдошева.

    Теаch for Uzbekistan тўғрисида

    Теаch for Uzbekistan — бу кадрлар етишмайдиган ҳудудий мактабларда ўқитувчи бўлиб ишлаб, болаларга ўз салоҳиятларини рўёбга чиқаришда ёрдам берадиган иқтидорли ёш мутахассисларни тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш орқали мамлакатда таълимни ривожлантиришга йўналтирилган дастурдир. Дастур мақсади: қаерда яшашидан қатъи назар, ҳар бир бола сифатли таълим олиш учун тенг имкониятга эга бўлсин.

    4 август, 23:21   Изоҳ (0)   214
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10

    Ўзбекистонда бир йилга мўлжалланган газ субсидияси олти ойда тўлаб бўлинди

    Иқтисодиёт | 4 август, 23:00

    “Манчестер Юнайтед” Винисиус учун “Реал”га 200 млн евро таклиф қилишга тайёр

    Спорт | 4 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.