Криштиану Роналдунинг «Манчестер Юнайтед»даги келажаги сўроқ остида қолмоқда.
Daily Mail’нинг ёзишича, клубнинг баъзи мутасаддилари ёзда португалиялик футболчидан қутулиш керак деб ҳисобламоқда. Аммо якуний қарорни клуб хўжайинларидан бири Жоэл Глейзер ва директорлар кенгаши қабул қилади.
Қайд этилишича, Эрик тен Ҳаг манкунианликлар бош мураббийлигига тайинланишидан олдин клубнинг Роналду ва бошқа ёши катта футболчилар учун қандай режалари борлигини билмоқчи.
Аввалроқ Роналду «Эвертон»га қарши ўйиндан кейин ёш мухлиснинг қўлига уриб, телефонини синдириб юборгани ва қилмиши учун узр сўрагани хабар қилинганди.
Роналду 2021/22 йилги мавсум «Манчестер Юнайтед» сафида барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та голга муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)