Англия чемпионатининг 32-турида «Ливерпуль» сафарда «Манчестер Сити»га қарши баҳс олиб борди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
«Ливерпуль» АПЛ доирасида кетма-кет беш ўйиндан бери «Манчестер Сити»ни мағлуб эта олмаяпти.
Бу вақт мобайнида Юрген Клопп шогирдлари «шаҳарликлар»га 2 марта имкониятни бой берди (0:4 ва 1:4) ва 3 марта дуранг натижа қайд этди (1:1, 2:2, 2:2).
Мерсисайдликлар сўнгги бор 2019 йил ноябрь ойида «Манчестер Сити» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Юрген Клопп ва Пеп Гвардиола ўзаро 23 марта тўнаш келди. Ҳар иккала мутахассисда тўққизтадан ғалаба мавжуд. Сўнгги тўқнашувдаги дуранг натижа ўзаро қарама-қаршиликдаки бешинчиси бўлди.
Ушбу ўйинларда Гвардиола жамоаси 43 марта гол урган бўлса, Клопп жамоаси 39 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)