Европа Чемпионлар Лигасининг 12 апрель, сешанба кунги ўйинларига ҳакамлар тайинланди.
«Реал» ва «Челси» жамоалари ўртасидаги ўйинни Шимон Марчиняк бошчилигидаги польшалик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. VAR тизимида Томаш Кятковски ва Бартош Франковски (иккиси ҳам Польша) ишлайди.
«Бавария» — «Вильярреал» учрашуви словениялик Славко Винчичга ишониб топширилган. Видеотакрорларда унга италиялик Массимилиано Иратти ва словениялик Юре Прапротник ёрдам беради.
Икки ўйин Тошкент вақти билан 13 апрелга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)