Ошхонада бор маҳсулотлардан оддий, аммо мазали салат тайёрлаб кўринг.
Керакли маҳсулотлар:
- макарон — 450 грамм;
- сабзи — 2-3 дона;
- майонез — 150 грамм;
- сметана — 50 грамм;
- олма сиркаси — 4 ош қошиқ;
- шакар — 2-3 ош қошиқ;
- кўк пиёз, селдер, туз ва зираворлар.
- Макарон тузли сувда қайнатиб олинади.
- Сабзи қирғичдан ўтказилади, кўкатлар майда тўғралади.
- Майонез, сметана, туз ва зираворлар ҳамда шакар яхшилаб аралаштирилади.
- Сўнгра макарон сабзили ва майонезли аралашма билан яхшилаб аралаштирилади.
- Салат музлаткичга 1-2 соатга қўйилади.
Изоҳ (0)