Ушбу таомни тайёрлаш учун тахминан 40 дақиқа керак. Таом витаминларга бой бўлиши билан бирга, тўйимли ҳамда мазалидир.
Керакли маҳсулотлар:
- қийма — 600 грамм;
- картошка — 6-7 дона;
- гуруч — 50 грамм;
- тухум — 1 дона;
- пиёз — 2 дона;
- томат пастаси — 4-5 ош қошиқ;
- саримсоқ — 2 бўлак;
- кўкат, туз ва зираворлар.
- Тўғралган саримсоқ, гуруч, тухум ва зираворлар қийма билан аралаштирилади.
- Сўнгра аралашмадан котлетлар ҳосил қилинади.
- Сабзи, картошка, пиёз ва карам майда тўғралади.
- Сабзи ва пиёз қовурилади, устидан томат пастаси ва зираворлар қўшилади. Бир неча дақиқа пиширилади.
- Сўнгра картошка, карам солиб қовурилади ва масса юзасини ёпгунга қадар сув қуйилиб, қайнатилади.
- Қайнаб чиққач қиймали котлетлар солинади ва това қопқоғи ёпилади.
- Таом паст оловда 30-40 дақиқа давомида қайнатилади.
Изоҳ (0)