Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Умра сафари нархлари яна ошиши мумкинлигини маълум қилганди. Идоранинг хабар беришича, 18 март куни Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда Рамазон ойида Умра зиёратини юқори савияда ташкил этиш бўйича ҳамкор ширкат масъуллари билан ўзаро мулоқот олиб борилмоқда.

Хусусан, Рамазон ва Шаввол ойлари учун янги шартнома лойиҳалари ишлаб чиқилган. Бунда зиёратчиларга хизмат кўрсатиш сифатини юқори савияда ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Ҳамкор ширкат томонидан Саудияда карантин талаблари юмшатилгани сабаб дунё мамлакатларидан Умра зиёратига келувчилар сони кескин ошиб кетгани, бу эса меҳмонхона ижараси нархининг сезиларли кўтарилишига сабаб бўлиши, транспорт, озиқ-овқат, виза тўловларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир зиёратчи учун белгиланган тўлов суммасига қўшимча тўлов қилиниши маълум қилингани айтилди. Йиғилишда билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар инобатга олиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ривожланаётган давлатлар учун фалокат: АҚШ ва Европа ўртасида савдо уруши бўлиши кутиляпти
Маҳаллий
Фарғона ва Наманган аэропортларини қуюқ туман қоплади, рейслар кечикадиган бўлди
Маҳаллий
Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими радар ўрнатилган машинасида таксичилик қилгани айтилмоқда (видео)